Янгиликлар

1,6 граммлик Қуръон ва 6 млн. китоб фондига эга кутубхона

Инсон қўли билан яратилганига ишониш қийин бўлган 1,6 граммлик муқаддас Қуръон нусхаларидан бири Тожикистон миллий кутубхонасида сақланади.  Узунлиги 1,8 см, эни 1,2 см бўлган дунёдаги энг кичик Қуръон нусхаси 292 бетдан иборат бўлиб, унинг ҳар бирида 12 қатор матн жойлашган ва охирги бетида 10 та юмалоқ муҳр босилган. Китоб ХХ асрнинг бошларида Қозон шаҳрида чоп этилган.

Кутубхонада, шунингдек XVI асрда чоп этилган бошида иккита ва охирги варағи тилла суви югуртирилган Қуръонни, умумий ҳисобда 15 та илоҳий китоб қўлёзмаларини, Фирдавсий Шоҳномасининг асл нусхасини кўриш мумкин. Кутубхона бугун 6 млн. китоб фондига эга.

Наргиз Қосимова, журналист,

Тошкент – Душанбе – Тошкент

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг