
Рамазон ойида Японияда Қуръони Каримнинг япон тилидаги маънолар таржимаси 100 минг нусхада чоп этилди.
Охирги йилларда Японияда Исломга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ошган. Жамиятда мусулмонлар жамоаси кенгайиб, Ислом маданияти ва қадриятларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, Қуръони Каримнинг япон тилидаги таржимаси исломий билимларни кенг тарқатишга ва япон жамиятида Ислом ҳақида тўғри тасаввур уйғотишга хизмат қилади.
Бугунги кунда Японияда Ислом дини ҳақида билишни истаган японлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Айни вақтда ушбу юртда 130 дан ортиқ масжидлар қурилган.
«Ҳозирда ҳар 500 кишига битта мусулмон тўғри келса, 2050 йилларга бориб бу сон икки баробардан ошиши мумкин» дейди, Васеда университетининг профессори, Ҳирофуми Танада.
Яна ўқинг: Японияга Ислом қачон келган?