Янгиликлар

Йўлдошали домла Қорақалпоғистондаги «Ҳаким Сулаймон» жомеъ масжидида жума намозини ўқиб бердилар

Жорий йилнинг 17 январ, жума куни Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Айран ОФЙдаги «Ҳаким Сулаймон» жомеъ масжидига жума намозларини ўқиб бериш ва жума маърузаси учун ташриф буюрдилар.
Жума маърузасида «Жамиятдаги салбий иллатлар — дабдабабозлик ва исрофгарчилик» мавзусида мазмунли суҳбат қилиб, бугунги кунда тараққий этиб бораётган бир даврда исрофгарчилик, дабдаба, тўй маросимлардаги ортиқча сарф харажат, баъзи бидъат амаллар, маънавий иллатлар ва уларнинг олдини олиш ҳақида маъруза қилиб бердилар.

 

Аллоҳ таоло бундай суҳбатларни бардавом ва манфаатли қилсин.

www.islomota.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг