Янгиликлар

Саудия Aрабистонида метро очилади

#Янгиликлар

Саудия Aрабистони қироли Салмон бин Абдулазиз жаноби олийлари Aр-Риёд шаҳрида очилиши кутилаётган метро лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Saudi Press Agency нашри хабар беради. Метрополитен олтита йўналишдан иборат бўлади. Шаҳарнинг расмий режасига кўра, метро Саудия Арабистони пойтахтининг жамоат транспорти тизимининг асоси бўлиши кўзда тутилган. Йўналишларнинг умумий узунлиги 176 километрни ташкил этади. Метропоездлар 85 та бекатдан иборат бўлади.

Йўналишлар келгуси икки ой ичида босқичма-босқич ишга туширилади. “IslamNews” хабарига кўра, шу йилнинг 1 декабрь куни метронинг кўк, сариқ ва бинафша рангли йўналишлари очилиши режалаштирилган. 15 декабрда эса тўқ сариқ рангли йўналиш ишга тушади.

“Aр-Риёд жамоат транспорти лойиҳаси, жумладан автобуслар ва метрополитен, қирол Салмоннинг Aр-Риёд ривожланиш бўйича Олий комиссияси раиси сифатида кўрсатган саъй-ҳаракатлари натижасида амалга оширилди”, – деди валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон.

Aр-Риёд жамоат транспорти лойиҳаси шаҳарнинг Олий ривожланиш комиссияси томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган ва ишга туширилган. Ушбу тадқиқотларда жамоат транспорти соҳасининг ҳозирги ва келажакдаги эҳтиёжлари ўрганилиб, унинг муаммоларини ҳал қилиш учун энг мақбул ечимлар танлаб олинган.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг