
❓CАВОЛ: Исломда йилларни мучаллари орқали ҳисоблаш гуноҳми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йилларни мучаллар билан ҳисоблаш гуноҳ эмас. Чунки одамлар дунё ишларида шариатга хилоф бўлмаган ўринларда ўз ихтиёрларига қўйилган. Йилларни ҳисоблашнинг турлари кўп, мучал билан ҳисоблаш ҳам шулардан бири. Лекин мучаллар билан фол очилса ёки башорат қилинса, бу катта гуноҳга айланади. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.