Усмонлилар давлатининг илк йиллари…
Бурсада бир киши от сотиб олади. Уйига келганда унинг касал эканлигини билиб қолади ва уни қайтариб бермоқчи бўлади. Аммо сотган кишининг уни қайтариб олишидан кўнгли тўлмай, аввал қозига бориб расмий мурожаат қилмоқчи бўлади. Бу билан масала ҳал бўлишига умид қилади. Аммо қозини ўз ўрнида тополмади, у билан кўришиш эртаси кунга қолди. Касал от эса кечаси ўлди. Отни сотиб олган киши эртаси куни бўлиб ўтганларни қозига баён қилиб, энди нима қилиши мумкинлигини сўради. Қози:
— “Зарарингни мен тўлайман”, деди. Ҳайратда қолган ҳалиги киши:
— “Қози ҳазратлари, сизнинг бу масалага алоқангиз йўқ, нимага сиз тўлар экансиз?!..”, деди. Қози унга:
— “Тўғри, бир қарашда менинг бу масалага алоқам йўқ бўлиши мумкин, аммо масаланинг асли ундай эмас. Сен кеча келганида мен ўз ўрнимда бўлганимда эди, отни эгасига қайтариб берган, сен эса пулингни олар эдинг. От ҳам эгасининг қўлида ўлган бўларди. Энди эса бунинг иложи йўқ. Сенинг зарар кўришингга менинг ўз ўрнимда бўлмаганим сабаб бўлди. Шунинг учун зарарни мен тўлайман”, деди ва тўлаб берди.
Бу қози кейинчалик Усмонлилар давлатининг илк шайхул-исломларидан бири, ўз даврининг дин ва фан билимларидан воқиф бўлган Мулла Фанорий Шамсиддин ҳазратлари (1350-1431) эди. Аллоҳ раҳматига олсин.
📌Хулоса ўзингиздан…