Янгиликлар

КЎКРАК НИШОНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан бир гуруҳ юртдошларимиз қатори диний соҳа ходимлари ҳам “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Тақдирланганлар орасида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова ҳам бор.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги жамоаси, пойтахтимизда фаолият юритаётган барча имом-хатиблар, ноиб имомлар ҳамда отинойилар номидан мукофотланганларни самимий муборакбод этамиз.
Аллоҳ таоло тақдирланганларга Ўзининг дини хизмати, Ватанимиз равнақи, юртимиз мўмин-мусулмонларига муқаддас Исломнинг соф таълимотини етказиш йўлида куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ, улкан муваффақиятлар ато эстин.
Мукофот муборак бўлсин!

www.muslimshosh.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг