МақолаларСавол-жавобларФиқҳ

ЖИҲОЗЛАР НАЖОСАТДАН ҚАНДАЙ ПОКЛАНАДИ?

#Фиқҳ

CАВОЛ: Телефонга нажосат тегса, қандай покланади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нажосат телефоннинг қайси қисмига тегишига қараб уни поклаш ҳам турлича бўлади. Ойна ёки темир қисмига тегса, бирор пок мато билан артиш орқали пок бўлади. Ювиш шарт эмас.

( وَمِنْهَا الْمَسْحُ ) إذَا وَقَعَ عَلَى الْحَدِيدِ الصَّقِيلِ الْغَيْرِ الْخَشِنِ كَالسَّيْفِ وَالسِّكِّينِ وَالْمِرْآةِ وَنَحْوِهَا نَجَاسَةٌ مِنْ غَيْرِ أَنْ يُمَوَّهَ بِهَا فَكَمَا يَطْهُرُ بِالْغُسْلِ يَطْهُرُ بِالْمَسْحِ بِخِرْقَةٍ طَاهِرَةٍ. هَكَذَا فِي الْمُحِيطِ وَلَا فَرْقَ بَيْنَ الرَّطْبِ وَالْيَابِسِ وَلَا بَيْنَ مَا لَهُ جِرْمٌ وَمَا لَا جِرْمَ لَهُ

“Покловчи амаллардан яна бири: артиб тозалашдир. Агар бирор сайқалланган темирга масалан: қилич, пичоқ, кўзгуга ўхшаш нарсаларга нажосат текса, лекин нажосат билан бўялмаган бўлса, мато билан артиш орқали пок бўлади. Нажосатнинг ҳўл ёки қуруқ ва ҳажмли ёки жисмсиз бўлишининг фарқи йўқ”. (“Фатово Оламгирия” китоби).
Устидаги ғилофига теккан бўлса, уни ювиб-сиқиш орқали покланади. Ювиб-сиқишнинг имкони бўлмаса, уч марта ювиб-қуритиш орқали бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг