Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний таълим муассасалари раҳбарлари ўқув семинари бўлиб ўтди
Бугун, 28-августь куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида семинари бўлиб ўтди.
Мазкур семинар Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди сўнгра 2024-2025 ўқув йилида диний таълим муассасаларида таълим сифатини янада ошириш, педагог-ўқитувчиларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб қилиш бўйича УМИ раиси уринбосари М.Мухаммадсидиков, Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг раҳбар-кадрлар ва педагог-ўқитувчиларини аттестациядан ўтказишни юқори савияда ташкил этиш, ўрта махсус ислом таълим муассасалари уқув режасига янги киритилган фанлар туғрисида УМИ Таълим ва илмий-тадқиқот булими мудири С.Шерхонов сўз юритишди.
Шунингдек, 2024-2025 ўқув йилининг иккинчи семестр якунлари, талаба ва педагог-ўқитувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб, тегишли тавсиялар берилди. Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида 2024-2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини белгилаш, талабалар стипендияси ва педагог-ўқитувчи ҳамда ходимларнинг ойлик маошларини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Семинар дастури сўнгида, таълим муассасалар раҳбарлари томонидан 2023-2024 ўқув йили якунлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар хамда 2024-2025 ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари туғрисида хисоботлар берилди.
Семинарда 2023-2024-ўқув йилида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар айтиб ўтилди ҳамда янги 2023-2024-ўқув йилида амалга ошириладиган ишлар ва режалар муҳокама қилинди.
Ташриф асносида таълим муассасалари раҳбарлари «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида биноси, ошхона ҳамда педагог-ўқитувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати