АқидаЯнгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ МАККА ШАҲРИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ

#Янгиликлар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Саудия Арабистони Подшоҳи, Икки Муқаддас масжид ходими Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд ташаббуси билан Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазирлиги – Ислом оламидаги вақфлар ва ислом ишлари бўйича вазирларнинг IX халқаро конференцияси жорий йилнинг 3-5 август кунлари Макка шаҳрида ўтказилди. “Мўътадиллик тамойиллари ва қадриятларини тарғиб қилиш ҳамда мустаҳкамлашда Ислом ишлари ва вақф вазирликларининг ўрни” мавзусида ташкил этилган конференцияда 250 га яқин дин арбобларидан иборат ислом оламининг  62 давлатидан таниқли муфтийлар, Вақф ишлари вазирлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Мазкур нуфузли конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори профессор Муҳаммадолим Муаммадсиддиқов иштирок этди. Делегация таркибида ЎМИ тасарруфидаги Вақф хайрия жамоат фонди раиси Исохон Абдуллаев ҳам анжуманда қатнашди.

Халқаро конференциянинг очилишида Саудия ислом ишлари Вазири Шайх, доктор Абдуллатиф бин Абдулазиз Ол Шайх барча иштирокчиларни мазкур конференцияда кўриб тургани билан самимий қутлаб, конференцияни юқори савида ўтишида ва барча иштирокчиларни янада фаол бўлишга чақирди.

У ўз нутқи давомида вазирлик ҳозирда дунёнинг турли мамлакатларидаги Ислом ишлари вазирликлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун жадал ҳаракатларни амалга ошираётганини таъкидлаб, бу саъй-ҳаракатлар ортида исломий ишларни ўзаро ривожлантириш, халқаро алоқа ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бағрикенгликни тарғиб қилиш, дунё бўйлаб исломни тўғри тушунишни тарғиб қилиш, Қуръон ва суннатни ҳурмат қилиш ва терроризмга қарши курашишни мақсад қилганини айтиб ўтди.

Вазирнинг маърузасида Қуддус ва Фаластин масаласи, исломий даъват билан боғлиқ масалалар, масжидларга ҳурмат кўрсатиш ва исломий миллат ҳаётига таъсир кўрсатадиган бошқа масалалар шунингдек, имом-хатибларни тайинлаш бўйича тажриба алмашиш, уларга юкланган дастурлар ва масъулиятлар муҳокама қилиниши таъкидланди.

5 август куни конференциянинг ялпи мажлисида М.Муҳаммадсиддиқов “Ўзбекистонда ёшларнинг таълим-тарбиясига қаратилган эътибор” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, конференцияда ислом умматини турли гуруҳларга бўлиш, қон тўкиш, мол-мулкка тажовуз қилиш ва мазҳабсизликни тарғиб қилиш каби ҳар қандай ҳаракатлардан мусулмонларни огоҳлантириш зарурлиги қайд этилди.
Жамиятларда маънавий-ахлоқий ва оилавий қадриятларни муҳофаза қилиш, ёт ижтимоий тушунчалар ёки оиланинг бошқача шаклларини, никоҳдан ташқари жинсий муносабатларни ўрнатишга бўлган уринишларни олдини олиш муҳимлиги таъкидланди.

Конференцияда Ислом ва мусулмонларга қарши нафрат уйғотишга қарши туриш, исломнинг имижини бузиш ва диний ёки ирқий асосда зўравонликка ундашга қарши кураш бўйича маданий дастурлар ишлаб чиқиш белгилаб қўйилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг «Исломофобияга қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисида»ги резолюциясини қабул қилиш чоралари муҳокама қилинди. Анжуманда саккизта энг муҳим тавсиялар эълон қилинди.

ТИИ Матбуот хизмати

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ МАККА ШАҲРИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ МАККА ШАҲРИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ МАККА ШАҲРИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ МАККА ШАҲРИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ МАККА ШАҲРИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ МАККА ШАҲРИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ МАККА ШАҲРИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ МАККА ШАҲРИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг