Янгиликлар

«Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг янги – Чорсу Хадра китоб дўконининг очилди

#Янгилик

Бугун, 2024 йил 17 апрель куни «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг 20 филиали – Чорсу Хадра китоб дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимга узоқ йиллар мўмин-мусулмонларга динимизни етказишда сабот билан хизмат қилиб келаётган таниқли устоз уламолар, ижтимоий тармоқдаги маърифат фаоллари ҳамда китобсевар мухлислар ташриф буюришди.

Маросим Қуръони Карим тиловати билан бошланиб, устозлар томонидан дуолар қилинди.

Сўнгра «Hilol Nashr»матбаа-нашриётининг раҳбари, устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ сўзга чиқиб, ташриф буюрган барчага ташаккур изҳор этдилар. Кейин устозлар «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг 20 филиали – Чорсу Хадра янги китоб дўконига ташриф буюришди.

Тадбир давомида ташриф буюрган китобхонлар учун фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари асосида викторина савол-жавоб мусобақаси ўтказилди. Викторина саволларини азиз меҳмонлар Шавкат ҲасанҒиёсиддин ЮсуфТемур Аъзам ҳамда Жавоҳир Расулов ўқиб беришди. Мусобақада ғолиб бўлган иштирокчиларга шайх ҳазратларининг асарлари топширилди.

Янги китоб дўконининг очилиш маросимини islom.uz портали ходимлари Ёрқин Халил ва Қамариддин Бекмуҳаммад олиб боришди.

Шу муносабат билан фақат 17 апрель куни «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг 20 филиали – Чорсу Хадра янги китоб дўконида барча маҳсулотларга 10% чегирма эълон қилинган.

Манзил: Алишер Навоий кўчаси, 40-уй

Мўлжал: Чорсу, эски Гум рўпараси

Аллоҳ таоло янги китоб дўконининг фаолиятини мўмин-мусулмонлар учун манфаатли, хайрли қилсин, узоқ йиллар халқимизга холис хизмат қилиш барчамизга насиб этсин.

islom.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг