Тошкент ислом институти илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурот домла Примовга доцент илмий унвони берилди
Тошкент ислом институти Кенгаши тавсиясига биноан доцент илмий унвони олган иккинчи ўқитувчи, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Примов Соатмурот Ураловичга “24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвони гувоҳномасини С.Примовга топширилди.
Маълумот: С.Примов 2021 йилда “Абу Шакур Кеший «Тамҳид» асарининг мотуридия таълимоти ривожида тутган ўрни” мавзусида Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган, 1 та монография ва 6 та ўқув қўлланма тайёрлаган, диссертация ҳимоясидан кейин 20 тадан ортиқ илмий иш, маҳаллий ва халқаро илмий журналларда 14 та мақола нашр эттирган.