МақолаларСавол-жавобларФиқҳ

МАЙЙИТНИ ҚАБРДА ЮЗИНИ ОЧИБ ҚЎЙИЛИШИ ТЎҒРИМИ?

#Фиқҳ

CАВОЛ: Ҳурматли Устозлар! Саволим шундан иборатки, мен қабристонда гўрковлик қиламан. Ишимни динимиз кўрсатмалари асосида бажаришга ҳаракат қиламан. Биз томонларда майитни қабрга қўйилгандан сўнг “кафанини чайнаб қўяди”, деб уни юзини очиб қўйиш одати мавжуд. Бу қанчалик тўғри? Жавоб учун ташаккур.

 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умумий ҳолатда қабрда маййитнинг юзини очишга бирор ишончли далил борлигини билмаймиз. Балки шаръий далилларнинг зоҳири маййит хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин, юзи очилмаслигига далолат қилади. Чунки қоидага кўра, бутун тана ёпилгани каби юзни ҳам ёпиш лозим.

Фақат эркак киши эҳромдалик ҳолатида вафот этса, боши ўралмайди, юзи ҳам ёпилмайди. Бунга қуйидаги ҳадис далолат қилади: Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир киши эҳромдалик ҳолида туясидан йиқилиб бўйни синди ва вафот этди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни сув ва сидр билан ювинглар, иккала кийимига кафанланглар. Бошини ҳам, юзини ҳам ўраманглар. Зеро, у қиёмат куни талбия айтган ҳолида тирилтирилади”, дедилар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг