Ислом тарихиФиқҳҲадисЯнгиликлар

ХУШХАБАР: ЯНГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ КИТОБЛАР НАШР ЭТИЛДИ!

#Китоблар_олами

Айни кунларда мўмин-мусулмон халқимизнинг диний саводхонлигини янада ошириш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчилари томонидан таржима қилинган “Муснади Кеший” (Ҳадислар тўплами) асари нашрдан чиқди. Шунингдек, “Шамоили Бухорий”, “Косоний ақидаси” ҳамда “Сунани Доримийдан сайланма ҳадислар” китоблари нашрга тайёрланиб, тез кунларда ўқувчилар эътиборига ҳавола этилади.

Қуйида мазкур адабиётлар ҳақидаги қисқача маълумотларни тақдим этамиз:

Китоб номи: Муснади Кеший (Ҳадислар тўплами)

Муаллиф: Абд ибн Ҳумайд Кеший

Мазкур асар бугунги кунимиз учун ғоят қимматлидир. Унда ибодатга оид: намоз, рўза, ҳаж; жамият ва инсонлар ўртасидаги муносабатларга оид: садақа, савдо, ижара, шартнома; ижтимоий ахлоққа оид: чиройли хулқ, яхши амал, ширинсўзлик; охират масалаларига оид: жаннат-дўзах ва уларнинг сифатлари, савол-жавоб каби масалаларни қамраб олган ҳадислар тўпланган. Айниқса, бугунги кунимизда долзарб бўлган оила, никоҳ ҳақида кўп ҳадис кўришимиз мумкин. Ҳар бир мавзу бўйича 1 дан 200 тагача ҳадис жамланган. Улар мазмун, маъно ва ҳукм ҳамда йўналишларга қараб тартибланган ва 33 та мавзуни қамраб олади. Уларда имон, тавҳид, тақдир, Қуръони карим фазилатлари, илмнинг аҳамияти, зулмдан йироқда бўлиш, таомланиш одоби, кийиниш маданияти, одоб-ахлоқ, фазилатли ишлар, беморни зиёрат қилиш ва табобат, фитналар, деҳқончилик ҳақидаги ҳадислар жамланган.

 Ҳажми:
1-китоб – 400 бет
2-китоб – 448 бет
3-китоб– 432 бет

Бичими: 70х100 1/16
Муқоваси: Қаттиқ

Нашриёт: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Нарх: 336 000 сўм
Алифбоси: Кирилл
☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19 | +998712175999

***

Китоб номи: Шамоили Бухорий
Муаллиф: Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ

Ушбу рисола Имом Бухорийнинг шогирди ва котиби наҳвшунос олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ Бухорий қаламига мансуб бўлиб, Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий таржимаи ҳолига бағишланган. Асарда Имом Бухорийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, асарлари ҳақида қизиқарли маълумотлар жамланган.

Ҳажми: 152 бет
Бичими: 84х108 1/32
Муқоваси: Юмшоқ

Нашриёт: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Алифбоси: Кирилл
☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19

***

 Китоб номи: Сунани Доримийдан сайланма ҳадислар
Муаллиф: Имом Доримий

✅Ушбу китобда Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Доримийнинг «Сунани Доримий» асарида зикр этилган илмнинг фазилати, одоб-ахлоқ, сабрли бўлиш, яхшилик қилиш, савдо-сотиқ муносабатлари, мерос ҳуқуқи ва Қуръон фазилатлари каби сайланма ҳадислар жамланган.

Китоб олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.

Ҳажми: 644 бет
Бичими: 70х100 1/16
Муқоваси: Қаттиқ
Алифбоси: Кирилл

Нашриёт: Tafakkur avlodi
☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19

***

 Китоб номи: Косоний ақидаси
Муаллиф: Алоуддин Косоний

Ушбу рисолада “Маликул уламо” – “Олимлар подшоҳи” унвонига сазовор бўлган, ислом оламида Алоуддин Косоний номи билан донг таратган, ҳанафийлик мазҳабининг қарор топиши ва мотуридийлик таълимотининг тараққий этишида ўзининг беқиёс ўрнига эга бўлган фақиҳ ва мутакаллим Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад Косоний раҳимаҳуллоҳнинг ҳаёти ва илмий мероси ёритилган.

Ҳажми: 120 бет
Бичими: 84х108 1/32
Муқоваси: Юмшоқ

Нашриёт: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Алифбоси: Кирилл
☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19

Таъкидлаш жоизки, мазкур китоблар Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида нашрга тайёрланган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг