ПЛАСТИК КАРТА ОРҚАЛИ ҚАРЗ БЕРИШ
CАВОЛ: Бир киши мендан 200 доллар сўради. Нақд пулим йўқ, пластикда бераман десам, майли пластикка ўтказинг, банк ечиб олган 1% ни ҳам қўшиб тўлайман, деяпти. Масалан 200 доллар 2.114.000 сўм бўларкан. Мен пластик орқали шу пулни ўтказсам, мендан автоматик тарзда 2.135.140 (яъни, 21.140 сўм ортиқча) ечиб қолади. Кейин менга шу суммани қайтариб олишимда 1% ни (яъни, 21.140 сўм) ортиғи билан олсам, устида фоиз олган бўлмайманми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исломда қарз муомаласи қилинганда қарзни олиб келишга кетадиган харажатлар қарз олувчи зиммасига тушади. Бу масаладаги, яъни пластик орқали ўтказилгандаги банк ўтказиб бериши эвазига олган 1% лик тўловни қарз олувчидан бўлиши ана шу қоидага мувофиқ тўғри бўлаверади. Бу худди нақд пулни қарзга олиш учун қарздор йўлкира қилиб келиб олиб кетиши кабидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.