Ислом тарихиМақолалар

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ИМТИЁЗЛАРИ

Биринчи. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло у зотни араблар ичидан танлаб олди. Зотан, араб уммати ўртача уммат эди. Аллоҳ таоло у зотни Қурайш орасидан сайлади. Зотан, Қурайш араб қабилаларининг энг афзали эди. Аллоҳ таоло у зотнинг насаблари Қурайш қабиласининг Бану Ҳошим номли энг шарафли уруғидан бўлишини насиб этди.

Иккинчи. У зотнинг ватанлари ўртада жойлашган, бу ватан жойлашган ердан Ислом таълимотини бошқа ҳудудларга етказишнинг имкони бор эди.

Учинчи. Аллоҳ таоло бу зотнинг қиймати улуғ бўлиши учун пайғамбарлари оз бўлган уммат ичидан танлаб олди.

Тўртинчи. Аллоҳ таоло у зотни пайғамбарлардан узоқлашиш даврида, инсонлар у зотни кутиб, тайёргарлик кўриб, интизор бўлиб турган бир пайтда юборди.

Бешинчи. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўзининг самовий китобларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар этиб юборилишлари тўғрисида хабар берган.

Олтинчи. Аллоҳ таоло у зотни саҳровий ҳаётдаги халқнинг ичидан танлаб олди. Зотан, уларнинг маданияти ва тамаддуни бузилмаган эди.

Еттинчи. Аллоҳ таоло у зотни ўқиш-ёзиш тарқалмаган халқ ичидан, фалсафалар ва турли илмларни билмайдиган халқ ичидан танлаб олди.

Саккизинчи. Аллоҳ таоло у зотнинг сийратларини ҳамма билишини, барча тафсилотлари очиқ-ойдин ва равшан бўлишини ирода қилди. Токи у зот ўзларидан бошқаларга ўрнак бўлсинлар.

Тўққизинчи. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари жамловчи хусусиятга эга бўлиб, ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олган.

Ўнинчи. У зотнинг сийратлари амалий ва воқеий сийратдир. Барча замонлардаги ва маконлардаги одамлар уни ўз ҳаётларига татбиқ қилиш имкониятига эгадирлар.

 

«Ислом тарихи» китобидан

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг