775-CАВОЛ: Эр хотин бир-бирларига қарз берса ёки олиб турса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа бўлади. Ҳар бир киши ўз мулкини хоҳлаганча тасарруф қилиши мумкин. Эр аёлининг нафақасидан ташқари бирор ҳожати учун қарз бериши мумкин. Ёки аёл ўз пулидан эрига қарз бериб туриши ҳам мумкин. Мабсут китобида:
التصرف في ملكه مباح له مطلقا
“Ўз мулкида тасарруф қилишлик мутлоқ мубоҳдир”, дейилган.
Лекин, бундай вазиятда эр хотин бир бирларига берадиган маблағни қарз деб эмас, балки ҳадя, туҳфа деб берсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, мусулмонлар бир бирларига ҳадя улашиши динимиз таълимотидир. Шундай экан эр хотин бир бирларига ҳадя беришлари билан ўзаро муҳаббат, оила мустаҳкамлиги таминланган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.