Ислом тарихиМақолалар

ҲАБАШИСТОН ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚАДИМГИ ДАВЛАТ

Ҳабашистон подшоҳи «Нажоший» деб аталган. Ҳабашистон ажнабий тилларда Эфиопия дейилади. Ҳабашистон дунёдаги энг қадимги давлатлардан ҳисобланади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳам бу давлат ҳеч кимга бўйсунмаган мустақил давлат бўлган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асл исми-шарифи Асҳама ибн Абжар бўлган Нажошийга Амр ибн ­Умайя Зомрий розияллоҳу анҳу билан мактуб йўлладилар. Нажоший бу мактубни катта эҳтиром билан кутиб олди ва мусулмон бўлди. У вафот этганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ғойибона жаноза намози ўқидилар.

Ўша пайтларда Мисрга подшоҳлик қилган киши «Муқавқис» деб аталган. Қадимдан Миср Византия империясига қарам бўлиб келган. Миср подшоҳи Византия императорининг ноиби ҳисобланган. Ўша вақт­даги Муқавқис Мисрнинг ерлик аҳолиси – қибтийлардан чиққан бўлиб, асл исми Журайж ибн Мийно эди. Шу билан бирга, Мисрга Византиянинг таъсир кучи йўқолиб, у деярли мустақил бўлиб қолган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳотиб ибн Абу Балтаъа орқали юборган мактубларини Муқавқис катта эҳтиром билан кутиб олди. У зотга ҳадялар билан иккита жория ҳам юборди. Улардан бири Мория Қибтийя бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан Иброҳим исмли ўғил кўрдилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам араб амирларидан Баҳрайн амири Мунзир ибн Совийга, Умон амирлари – Жайфар ибн Жуландий ва Абд ибн Жуландийга, Ямома амири Ҳавза ибн Алийга ва Дамашқ амири Ҳорис ибн Абу Шамир Ғассонийга ҳам мактуб йўлладилар. Улардан Баҳрайн ва Умон амирлари Исломни қабул қилишди.

«Ислом тарихи» биринчи китоби асосида тайёрланди

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг