Янгиликлар
БАҲСУ МУНОЗАРАГА БОЙ ДАВРА СУҲБАТИ
Тошкент шаҳар “Ислом Ота” жоме масжиди имом хатиби Каримов Йулдошали домла жорий йилнинг 29 июль куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги “Менгтўра Ҳожи бобо ” жоме масжидига ташриф буюриб, масжид аҳли билан аср намозини адо этдилар.
Аср намозидан сўнг Йўлдошали домла бошчилигида уламолар мўмин-мусулмонларга ажойиб маърузалар қилиб беришди. Савол-жавобларга уланиб кетган маърузаларни тинглаш намозхонлар учун мароқли бўлди.
✍️Сурхондарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати