Янгиликлар
ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИ ҚАНЧАГА ЕТГАНИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион 860 минг 170 кишини ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, умумий аҳолининг 17,7 миллиони шаҳар жойларда истиқомат қилади. Қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли сони эса 17,2 миллион кишига тенг.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон доимий аҳолиси 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 34 миллион 695 600 кишини ташкил қилган. Қайд этиш керакки, уч ой ичида бу кўрсаткич қарийб 165 мингга кўпайган.
Маълумот учун, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 175 минг 819 нафарни ташкил этган.