Янгиликлар

МАРКАЗИЙ ТЕЛЕКАНАЛЛАРДА РАМАЗОН ДАСТУРЛАРИ БЕРИЛМОҚДА

Мўмин-мусулмон халқимизга Рамазон туҳфаси сифатида улуғ ой давомида ҳар куни саҳарлик ва ифторлик вақтида давлат ва нодавлат телеканалларда турфа хил Рамазон ойи теледастурлари бериб борилмоқда. Жумладан:

1. Рамазон туҳфаси кўрсатуви “O‘zbekiston” (4:20 — 19:00), “Mahalla” (20:00), “Madaniyat va ma’rifat” (21:00), “ZO`R TV” (4:00) каби республика ва барча ҳудудий (08:00 – 10:00) телеканалларда;

2. Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Рамазон суҳбатлари “O‘zbekiston” (3:20 — 12:00), “Mahalla” (4:20), “Madaniyat va ma’rifat” (5:20), “Sevimli TV” (4:25), “ZO`R TV” (18:45), “Milliy TV” (3:24 — 18:04) ва ҳудудий телеканалларда (16:00 – 18:00);

3. Таниқли уламоларнинг “Муборак ой суҳбатлари” номли онлайн диний савол-жавоб дастури “Uzreport.TV” телеканалида (3:30 — 18.00);

4. “Ибрат” номли диний-маърифий кўрсатув “Менинг юртим” – “МY 5” телеканалида (4:05 — 19:15);

5. “Инсон қалбига йўл” (18:55), “Одамийлик мулки” (4:15) кўрсатувлари “Sevimli TV” телеканалида.

  Аллоҳ таоло ушбу маърифий кўрсатувларни халқимизга манфаатли қилсин, хайрли ишга ҳисса қўшган барчага ажру мукофотини кўпайтириб берсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг