Мақолалар

МУОВИЯ АФЗАЛМИ ЁКИ УМАР ИБН АБДУЛАЗИЗ?

Саҳобалик бахти ҳақида сўз кетар экан, ўтган азизлардан қилинган бир ривоят ёдимга келади. Катта кишиларнинг биридан одамлар «Муовия афзалми, Умар ибн Абдулазиз афзалми?» деб сўрашибди.

Бу саволнинг сўралишига сабаб бор. Муовия ибн Абу Суфён розияллоху анҳу саҳобий бўлсалар ҳам, халифаликлари ҳақидаги баъзи мулоҳазалар учун у кишининг ҳақларида одамлар ўртасида турли гаплар бўлган. Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳи тобеъин бўлсалар ҳам адолатли ҳалифа бўлганларидан кўпчилик у кишини бешинчи одил ҳалифа деб атаган. Ҳалиги улуғ киши мазкур саволга «Умар ибн Абдулазиз Муовиянинг бурнидаги чангга арзимайди, чунки Муовиянинг бурнига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларидан чиққан чанг кирар эди», Деб жавоб берган эканлар.

Ҳа, биродарлар, биз ана шундай афзал пайғамбарнинг умматларимиз. Бу билан қанчалар шодлансак, арзийди. Фақат ўшандоқ зотга уммат бўлишдек улуғ бахтга муносиб бўлсак бўлгани.

Биз юқрида ўрганган маълумотлар Пайрамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазллари ҳақидаги маълумотлар уммонидан бир томчи, холос. У зотнинг фазллари ҳақида оят ва ҳадислар жуда ҳам кўп Уларнинг ҳаммаси ҳам Муҳаммад мус­тафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафлари нақадар улуғлигини таъкидлайди.

Бас шундай улуғ пайғамбарга уммат бўлган кишилар ўшал улуғ зотнинг хаётлари, сифатлари қилган ишлари, хуллас, ўз пайғамбарларига тегишли бўлган ҳар бир нарсани ўта аниқлик ва ихлос билан ўрганишлари лозим. Чунки у зотга тегишли хар бир нарса дину диёнатга, иймон-эътиқодга, шариат аҳкомига тегишлидир.

Ҳадис ва ҳаёт китобидан

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг