Янгиликлар
ДИҚҚАТ! Коронавируснинг ўчоғи сифатида қайд этилаётган “қайноқ нуқталар” маълум қилинди
ЖССТ коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш учун тунги клублар ҳамда дискотекаларга бормасликни қатъий тавсия қилди.
Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлимининг техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхов маълум қилди.
“Сўнгги кунларда ва сўнгги ҳафталарда биз ҳеч қачон тунги клублар тўғрисида кўп гаплашмагандик, аммо улар ҳозирда коронавируснинг янги ўчоқларига айланишмоқда”, дейди Ван Керкхов барча тунги клубларни ёпмасликни, аммо маълум жойларда касалликнинг энг катта ўчоқларини аниқлаш ва ўша ерга одамларнинг ташрифларини чеклаш ёки маълум вақтга тўхтатиш кераклигини маълум қилар экан.
ANIQ.UZ