ШИФОКОР КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭНГ ЯХШИ ВОСИТАНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ
Коронавирусни даволашдан кўра вирусни юқтиришнинг олдини олиш осонроқ. Шу боис тиббий ниқобни COVID-19 га қарши энг яхши восита деб ҳисоблаш мумкин, деди Аризона университети доктори Муртазо Ахтер.
Америкалик мутахассиснинг фикрича, вакцина чиқишини камида тўрт йил кутишга тўғри келади. Шунда ҳам у барча касалликларга даво бўлолмайди.
«Одамлар гриппга қарши эмланади, лекин бу уларнинг грипп билан касалланмайди дегани эмас. Одамлар профилактикани унутиб, кўпроқ даволаниш ҳақида ўйлашини хоҳламайман. Унутманг: COVIDни даволагандан кўра, олдини олган афзал. Бунинг учун бизда супервосита бор! У ниқоб деб аталади!» — деди Ахтер 20 июль куни «MSNBC»га берган интервьюсида.
Шифокорнинг таъкидлашича, ниқобни мукаммал деб бўлмайди, лекин жуда самарали. У ҳаммани ушбу ҳимоя воситасидан фойдаланишга чақирди. Гарчи кўпчилик бунга ишонмаса ҳам, ниқобнинг фойдаси, шубҳасиз, бор.