Янгиликлар

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳузуридаги мадраса мудири Абдуғаффор Сманов вафот этди

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳузуридаги мадраса мудири Абдуғаффор Сманов бугун – 01.07.2020 йил тонгги соат 7-45 да вафот этди. Қардошларимизнинг ушбу улкан қайғу ва йўқотишларига шерик бўлган ҳолда, Аллоҳ таолодан уларга сабр-бардош тилаймиз. Зеро, Қуръони каримда: “…Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз…” (Бақара, 156) дейилган. 
Абдуғаффор ҳожи Смановнинг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашдаги хизматларини ҳусни қабул айлаб, улкан ажру савоблар ато этсин.
Ҳақ таоло марҳум дўстимизнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳумни Ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг