МақолаларҲадис

УЙДАН ЧИҚИШ ВА УЙГА КИРИШ ДУОСИ

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларидан чиқадиган бўлсалар, «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, Аллоҳумма, иннаа наъуузу бика мин ан назилла ав нузолла ав назлима ав нузлама, ав нажҳала ав южҳала алайнаа», дер эдилар».

Дуонинг маъноси: «Бисмиллаҳи, Аллоҳга таваккул қилдим. Аллоҳим! Албатта, биз Сендан тойилишдан, залолатга кетишдан, зулм қилишимиздан ва зулмга қолишимиздан, жоҳил бўлишимиздан ва бизга нисбатан жоҳиллик қилинишидан паноҳ тилаймиз.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳи» деса, ўша пайтда унга «ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга: «Ҳолинг қандай?» дейди».
Иккисини «Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Ушбу дуони ёдлаб олиб, уйдан чиқаётганда ўқиб юришга одатланиш лозим.

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши уйига кирганда «Аллоҳумма, иннии асьалука хойрал-мавлажи ва хойрал-махражи.
Бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хоражнаа ва ъалаллоҳи, роббина таваккалнаа» десин. Сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг исми ила кирдик. Аллоҳнинг исми ила чикдик. Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик».
Ушбу дуони ёдлаб олиб уйга кираётганда ўқиб юришни йўлга қўймоқ лозим.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг