Мақолалар

ҚАЛБЛАРИ МУҲРЛАГАНЛАР

Абу Суфён, Валид ибн Муғийра, Абу Жахл ва Надр каби (мусулмон бўлмаган) бир жамоат, Расулуллоҳ (с.а.в.) ўқиган Қуръон тиловатини тингладилар. Турли ҳикоялар уйдириб юрувчи, тўқимачи Назрдан:

   “У нима ўқияпти?” –деб, сўраганларида:

   “Менга ўхшаб бир нарсаларни тўқиб гапиряптида.” –деди. Абу Суфён:

  “Йўқ, унинг гапларида ҳақиқат бор”, –деди. Буни эшитган Абу Жаҳл:

   “Асло, унинг ҳеч бир гапига иқрор бўлма” –деди. У эса:

   “Бундан кўра, менга ўлим осонроқ” –деб жавоб берди. Шунда, Анъом сурасининг 25-оят каримаси нозил бўлди.
   Бу муборак оятлар, мушрикларнинг Қуръони карим ҳақидаги жоҳилона ифодаларини жирканч санаб, ёлғонламоқда. Ва уларнинг Қуръони каримнинг баёнотларига қарши бу муносабатлари орқали ўзларини ҳалокатга ташлаганликлари билдирилмоқда. Яъни Биз ҳам уларнинг қалбларига қат-қат кўринмас ёпқичлар ёпиб қўйганмиз. Эшитган Қуръонлирини англашга монеъ бўлади. Ҳаттоки уларнинг қулоқлари оғир, эшитганларини яхши тингламайдилар ҳам. Аллоҳ таоло буларга ҳам фитратан қулоқ ва қалб берган. Фақат у қалблар шундай қаттиқлашиб кетганки, ҳақни ва ҳақиқатни эшитиш уёқда турсин, кўрсалар ҳам ишонмайдилар. Бу тўсиқлар, бу монеълар ақлнинг ўтмаслашиб, ботил эътиқодларга ботиб қолишлигидир. Нафснинг хоҳиш ва эҳтиросларга бурканишлигидирки, булар бир кимсада, табиат (одат) ҳолига келдими, унда ҳақни англаш ва қабул қилиш қобилияти қолмайди, Иймон истеъдоди сўнар. Ҳар ким билиши керакки, азалда унга раҳмати илоҳийя ўлароқ оз ёки кўп бўлса ҳам бир яшаш сармояси берилгандир. Бу бир кун тўлиб, ўз поёнига етади. Агар суистеъмол қилиниб тугатилса, Аллоҳ таоло яна бир марта беришга мажбур эмас. Бир кун албатта, бутун бу суистеъмолликларнинг жавобгарлиги бор. Фурсат борида, оз-кўплигига эътибор қилмай, Аллоҳ таоло берган бу раҳмати илоҳийни зиёдалаштиришга, кўпайтиришга, абадий раҳматга эришишга уринмоқ лозим. Йўқса, ушбу оятда ибрат қилиб айтилган кофирларнинг ҳидоятга бўлган қобилиятлар беркилиб қолганидек, энг гўзал неъматлар олдиларига қўйилса ҳам мазасини била олмай “Булар чирик экан, ҳидланиб қолибди”, – деб, беҳуда жанжал кўтараверишлик, нон кўр бўлиб қолишлик ҳеч гап эмас.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг