Янгиликлар

ПАНЖОБ ВИЛОЯТИ УНИВЕРСИТЕТЛАРИДА ҚУРЪОНИ КАРИМ МАЪНОЛАРИНИ ЎРГАНИШ МАЖБУРИЙ БЎЛДИ

Покистоннинг Панжоб вилояти университетларида барча талабалар учун Қуръони карим маъноларини ўрганиш мажбурий бўлди, дея хабар бермоқда GulfNews. 

Бу борадаги қарорни вилоят ҳокими Чаудри Муҳаммад Сарвар қабул қилган. Қарорга биноан университет талабалари Қуръони карим маъноларининг урдуча таржимасини ўрганиши зарур,

Қуръон дарсидан ўтолмаганларга эса олий таълим ҳақидаги диплом берилмайди. Университетлар ўз ихтиёрига кўра талабанинг Қуръон дарсидан олган билимига балл бериши ёки шунчаки “ўтди-ўтмади” деб баҳолаши мумкин. 

Мусулмон бўлмаган талабалар бу дарсдан озод этилади, аммо улар этика дарсини олишлари мумкин.  

Чаудрти Муҳаммад Сарварнинг сўзларига кўра, қарорни барча университетларнинг ректорлари бир овоздан маъқуллаган. Шунингдек, ҳоким бу дунёда ва ундан кейин муваффақиятга эришишнинг гарови Қуръони карим таълимотларига тўғри амал қилиш эканини таъкидлади.

azon.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг