Мақолалар

Нафс одоби ва уни риёзатга солиш ҳақида-14 (давоми)

…Бизнинг наздимизда розининг ҳоли борасида унинг ҳақиқатга мувофиқлаштирувчиси Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ва у зотдан кейинги солиҳ инсонлардан келган хабарлардир. Бизга буни Ибн Муборакдан, у Солиҳ Муррийдан, у Ҳабиб Абу Муҳаммаддан, Аллоҳ у кишига раҳм қилсин, у зот Ажамийдир, у Шаҳр ибн Ҳавшабдан, у Абу Заррдан, Аллоҳ у зотдан рози бўлсин ва буни Пайғамбар (алайҳиссалом)гача кўтармади (яъни ривоят саҳобада тўхтади), аммо Ибн Муборакдан бошқалар буни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)гача кўтаришдики, у зот дедилар:
“Аллоҳ таборака ва таоло Жаброил (алайҳиссаломга дейди: “Эй Жаброил, (фалон) банданинг қалбидан Мен туфайли топадиган ҳаловатини ўчир. Сўнг уни қалбидан ўчиради. Банда эса қаттиқ ҳаяжон ва маҳзунликда қолади”.
Агар эътироз қилувчи инкор қилиб, “Бу анбиё ва Расулларда, Аллоҳнинг уларга саломи бўлсин, мавжуд ҳолатлар эмас. Дарҳақиқат, бизга улардан хабарлар келдики, мусибатларда йиғлашар, маҳзун бўлишар, ёқимсиз нарсаларнинг аламини тотишар – сезишар, маҳбуб нарсаларга эса шодланишар эди” деса, унга дейиладики, эй ожиз, Расулларни йиғлатган ва маҳзун қилган нарсанинг нималигини сен қаердан ҳам идрок қиласан? Уларнинг ғами ёқимсиз нарсаларда қандай бўлган? Уларнинг шодликлари қандай бўлган? Қандай нарсадан шодланишган? Баъзида мақтовли нарсаларни деб шодланишдики, бу Аллоҳнинг бандаларига бўлган муҳаббатини билдиради. Баъзида эса маҳзун бўлишдики, бу маҳзунлик аҳли дунё ва охиратда мақталгандир (яъни бу ҳам Аллоҳ учун бўлиб, кишини тарбиялайди). Китоб у расулларнинг мақтовини нутқ қилди. Йиғи етти нав ва ундан кўпроқдир. Унинг ҳар бир нави бошқасига қараганда ўзга бир сабаб туфайлидир. Сен бу нарсалар орасини ажратдингми? Бу манзилларга зинаси бўйлаб чиқдингми? Ёки сен бу бир оз илмга эришиб, у билан фахрланувчи ва бошлиқ бўлишни даъво қилувчи бир кишимисан?

⏩ (давомли)

“Баёнул-касб” (Касб-тирикчилик баёни) китобидан
Муҳаммад Ҳаким Термизий раҳ.а.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг