Тавҳид (Таҳовийя ақидасининг енгил шарҳи)
Аллоҳнинг бизга берган тавфиқ-ҳидояти
билан эътиқод қилган ҳолда Аллоҳнинг тавҳиди тўғрисида айтамиз: Албатта Аллоҳ ёлғиз, Унинг шериги йўқ.
Шарх: (Ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилиб, ширк келтирмасликка тавҳид дейилади. Аллоҳни қўйиб яратилган нарсаларга, яъни фаришта, жин, авлиё, бут, дарахт, олов ва бундан бошқаларга сиғинишга ширк деб аталади).
Тавҳид пайғамбарлар даъватининг боши, (жаннатга олиб борувчи) йўлнинг аввалги манзили ва Аллоҳга юзланувчи банданинг қиладиган энг биринчи ишидир. Аллох таоло айтади:
(Табарий ушбу оятни куйидагича тафсир қиладилар:
“Роббимиз Аллоҳ таоло бу оят билан эшитувчи одамларга Нуҳ алайҳиссаломни қавмига юборганини эслатади. Шунда Нуҳ алайҳиссалом айтдилар: Ибодатга ҳақли бўлган ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилингиз. Тоатлар қилиб, Ул зотнинг олдида ўзингизни паст тутингиз. Бутларга ибодат қилишни тарк этингиз. Чунки, сизлар учун Аллоҳдан бошқа ибодат қилишингизга лойиқ бирор илоҳ йўқ”). (Табарий тафсири: 8-жуз, 213- саҳифа).
Ҳуд, Солих, Шуайб алайҳимуссалом каби бошқа пайғамбарларнинг ҳам юқоридагидек тавҳидга даъват қилишганини Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасининг кейинги оятларида баён қилган. Расулуллоҳ саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:
Маъноси: “Одамлар то “Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммад Расулуллоҳ деб гувоҳлик бермагунларича улар билан курашишга буюрилдим”.
Демак, инсонни энг биринчи Исломга олиб кирадиган ва охирида дунёдан чикиб кетишидаги нарса тавҳид бўлиши керак экан. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бундай деганлар:
Маъноси: “Кимнинг охирги сўзи ла илаҳа иллаллоҳ бўлса, албатта жаннатга киради”.
Таҳовийя ақидасининг енгил шарҳи
Матн соҳиби: Абу Жаъфар ибн Ахмад ибн
Муҳаммад ал-Аздий ат-Таҳовий