Мақолалар

Яхшиликнинг мукофоти яхшилик

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
          Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту 
дурудлар бўлсин.

Исломда инсоннинг  жисмига қараб мукофотланмайди. Насабига, мансаби ёки терисининг рангига қараб ҳам мукофотланмайди. Балки, мукофотни бирдан- бир ўлчови-иймон ва яхши амалдир.

Қуроъни Каримда Аллоҳ таоло айтади:
Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз.
(Наҳл сураси 97-оят).

Бир хил ишни эркак киши қилса, алоҳида мукофот, худди ўша ишни аёл киши қилса, унга эркакнинг мукофотидан озроқ мукофот бериш Исломда йўқ. Аллоҳнинг ҳузурида бандалар ҳаммаси баробардир.

Мўмин одам яхши амалини, Исломни яхши тушунмайдиган баъзи кишилар ўйлаганидек, фақат охират учун қилмайди. Балки иймонли кишининг яхши амали ўз фойдасини дастлаб бу дунёда кўрсатади.

Аллоҳ барчаларимизга икки дунё саодатини насиб қилсин.

 

Жасурбек домла Раупов
“Ислом ота” жоме масжиди имом – хатиби

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг