Ҳанафий мазҳаби.
Ҳанафия исломдаги энг кўп таркалган мазҳабдир. Унинг асосчиси Абу Ҳанифа насли эронлик, асли эса куфалик бўлиб, ўзининг исми Нуъмон ибн Собит 669-767 йилларда яшаган.
Имом Абу Ҳанифа олим сифатидаги билимларини савдо ишларида кундалик ҳаётга амалий жиҳатдан татбик этиш имконига эга бўлиб, қоида – конунларни қиёс ва истеҳсонни ишлатиш оркали бойитади. Қиёсни шакллашда раъй (фикр)га таяниши туфайли унинг мактаби “Аҳлур-раъй” номини олади. Ҳадисларга таянганлари учун “Аҳлул-ҳадис” номини оладилар, бирок Абу Ҳанифа мактаби анъанани яҳши билган ва тан олган. У шундай деган: “Бизнинг бу борадаги энг аъло билимимиз раъйидир. Бу-биз эриша олган энг аъло нарсадир”. Умуий тарзда Абу Ҳанифанинг ҳуқуқий назарияси шаҳс эркинлигини ҳурматлаган ва шу билан ўзга ҳуқуқшунослардан фарқ килган. У киши биринчи бўлиб битимларга оид коидларни ишлаб чикканлар.
Абу Ҳанифа ислом ҳуқуқшунослиги тариҳида мисли кўрилмаган буюк ва кўп киррали шаҳслардан бири эди. Унинг буюклиги рамзини Қуръон ва суннага чукур ишонган ва таянган ҳолда мустакил фикр юритишида ва ҳеч қандай кўркувсиз фиқҳ бўйича ушбу йўналишни такомиллаштириб, тизимлаштиришда кўриш мумкин. Қуръон кўпинча ҳуқуқий масалаларга умумий шаклда далолат қилади. Бундай аҳволда усулул-фиқҳ қоидаларига асосланиб, кўрсатилган умумий ҳукм доирасида Сунна ва ижмодан фойдаланиб, ечими топилмаган мушаҳҳас масалаларни ҳал килиш йўлларини кидиришга зарурат сезиларди. Янги муаммонинг ечими ҳадислар ва ижмода ҳам топилмаса, қиёс ва ҳуқуқий истидлолга мурожаат килинарди.
Абу Ҳанифа Қуръонинг руҳи ва ҳакикий мазмуни, йўлланмалари ва кўрсатмаларини чукур анлаб олган эдилар. Шунинг учун ҳам фиқҳ ҳаёт билан уйғунлашиб ҳаракат килиши ва ҳаёт ривожи билан тараккий этиб бориши зарурлигини яҳши тушунарди. Шу сабабли ўз мазҳабини эркин фикрлиликка асослантирди. Ҳурфикрлилик ва эътикод мустакиллигадан воз кечмади ва уни ўзига байрок қилиб олди.
Ҳанафийлик ислом давлатларида энг кенг таркалган мазҳаб. Аббосийлар даврида Абу Юсуф эгаллаган маком туфайли бу мазҳаб бошқаларга нисбатан кўпрок имтиёзга эришади. Ҳанафий акоиди Усмонийлар империясининг расмий мазҳаби сифатида 1869 йили “Мажалла” фукаролик кодекисида акс этиши уни якинда барпо этилган дунёвий суд маҳкамаларига собик элатлари, жумладан, Миср, Сурия, Ливан, Ирок, Иордания, Фаластинда расмий мазҳабдир. Болкон, Кавказ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Марказий Осиё республикалари ва Ҳитойда ҳам устувор мазҳабдир. Ҳанафий мазҳаби мусулмонлар дунёсининг деярли ярмига ёйилган.
Моликий мазҳаби
Ушбу мазҳабга 713 йил Мадинада туғилиб, 795-йилда ўша ерда вафот этган имом Молик ибн Анас кадимий Мадина ҳуқуқий мактабига таяниб асос солган. Унинг машҳур “Ал-Муватто” китоби Моликий мазҳабининг асоси ҳисобланади.
У киши умуман оят, Пайғамбар а.с. ҳадислари, саҳобалар кавли ва ижмога асосланиб ҳукм чикарганлар. Мадина аҳлининг кўпчилигини келишуви унинг назарида ҳукм чикариш учун бир ҳадисга тенг эди. Негаки, у киши ушбу шаҳар аҳлини Пайғамбар а.с. ва унинг саҳобалари йўл-йўикларини мукаммал билиб олган ва унга асосланиб амал қилиб келганлар деб эътибор берардилар.
Ўрта асрларда моликий мазҳабининг фаолият маркази шимолий-ғарбий Африкага кўчиши билан ўша ерда ривожланди.
Моликий мазҳаби Ҳанафий мазҳаби каби урф-одатни тан олади. Моликий факиҳларидан бўлмиш Алвонширезийнинг айтишича, имкони борича урф-одатларни илоҳий конунлар билан уйғунлаштириш керак. Моликийлар “масолиҳи мурсала” деб аталмиш манфаат принципини кўшимча манба сифатида усулул-фиқҳга киритганлар.
Ҳозирги кунда Моликий мазҳаби жанубий Миср, Фаластин, Судан, Эритрея, Сомали, Ливия, Тунис, Марокаш, Марказий ва Ғарбий Африка, Гамбия, Нигерия, Арабистоннинг шаркий кирғоклари (Кувайт, Баҳрайн, Уммон)да таркалган бўлиб, Марокаш ва Ал-Жазоир судларида моликий мазҳаби асосида иш олиб борилса, Тунис судларида моликий ва ҳанафий мазҳаблари тенг ҳуқуқли ҳисобланади.
Шофеъий мазҳаби
Ушбу мазҳабнинг асосчиси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофиъ 767 йил Ғаззода туғилиб, 820 йилда Мисрда ҳаётдан кўз юмганлар.
У киши Макка олимларидан фиқҳ илмини ўрганганидан кейин Мадинага бориб, Молик ибн Анаснинг дарс ҳалкасига кўшилди.
Шофиъий Ирокда истикомат килган чоғларида Абу Ҳанифанинг шогирди Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийдан фиқҳ илми бўйича Ирок аҳли йўналишини ўргандилар.
Шундай қилиб, аҳли ҳадис илм билан раъй ва қиёс тарафдорлари илми унда бирлашди. Ундан кейн Шофиъий олган ўз таълимотларини кайтадан ишлаб чикиб, уларга айрим ўзгартиришлар киритди ва ўзига ҳос услубни яратишга муваффак бўлдилир.
Фиқҳ бўйича у кишининг машҳур асари “Китобул-Умм” (она китоб, яъни асосий китоб) ва усулул фиқҳ бўйича “Ар-Рисола” асари Шофеъий мазҳабининг асосий манбаи ҳисобланади. У киши биринчи бўлиб, усулул-фик қоидаларини тартибга солган.
Шофиъий – Молик, Аҳмад ибн Ҳамбал, Авзоий ва Суфён Саврий каби аҳли ҳадисдан ҳисобланади. У киши: “Агар менинг мазҳабида бирон бир ҳадисга карши бирон ҳукм топсангиз, ўша ҳадисни менинг мазҳабим деб билгайсиз”, деган эдилар.
Учинчи-тўртинчи ҳижрий асрларда Марказий Осиёда Шофиъий мазҳаби Ҳанафий мазҳаби билан ракобат киларди.
Ҳанбалий мазҳаби
Имом Абу Абдулло Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбалнинг онаси ўрта Осиёнинг Марв шаҳридан ва отаси Сараҳсдан бўлиб, 164 ҳ. (780 м.) йил Бағдод шаҳрида туғилганлар ва 241 ҳ. (855 м.) йилда шу ерда ҳаётдан кўз юмиб, “Боби ҳарб” номли кабристонда дафн этилганлар.
Аҳмад ибн Ҳанбал биринчи марта фиқҳ илмини, ҳам ривоят, ҳам дироят (яъни раъй ва қиёс) асосида ўрганиш учун Абу Ҳанифанинг шогирди ва суҳбатдоши, Аббосийлар буюк давлатининг козил-кузоти имом Абу Юсуфдан таълим олди.
У киши Ҳулафои Рошидин фиқҳи, саҳобалар ва тобиин фиқҳи, шунингдек, Шофиъий фиқҳий услубини ўзлаштирди. Аҳмад ибн Ҳанбал ўз даврида муҳаддислар имоми сифатида ҳам тан олиниб, “ал-Муснад” китобини тасниф килдилар.
Аҳмад ибн Ҳанбал мўътазила акидасига карши эди ва Қуръонни яратилган деб эмас балки кадим деб ишонарди. Шу сабабли ҳалифа томонидан у ўз эътикодидан кайтариш учун таъкиб остига олиниб, йигирма саккиз ойгача ҳибсда сакланди, такдирланди.
Аҳмад ибн Ҳанбал ўзига ҳос фиқҳий карашларга эга эди ва улар билан бошқа мазҳаб тарафдорларидан ажралиб турарди. Унинг акидасига биноан имон калб билан тасдиклаш, тил билан икрор этиш ва бадан аъзолари билан амал килишдир имонинг жузъи бўлгани учун кўпайиб-озаяди.
Аҳмад ибн Ҳанбал ўзига ҳос услубга таянган ҳолда Ҳанбалий мазҳабига асос солдилар ва уни ривожлантиришда Маккада Ибн Аббос оркали илк ҳуқуқий мактабдан фойдаланди. У киши ўз мазҳабларида Қуръон, Сунна, саҳобалар сўзлари ва ижмоъга асосий эътиборни каратиб, катъий зарурат сезмаган ҳолатлардан ташкари қиёсдан фойдаланмайди. Барча ҳадисларни, ҳатто ҳабари воҳид ва саҳобалар кавлини қиёсдан устун кўяди. У кишининг “Муснад” китоби кирк мингдан кўпрок ҳадисни ўз ичига олган.
Фиқҳдаги асосий манбалар. Аллоҳ таоло айтади: “Эй мўминлар Аллоҳга итоат килинглар ва Пайғамбарга итоат килинглар ҳамда ўзларингиздан (мусулмонлардан) чиккан бошликларга итоат килинглар. Агар бирор масала жавобида бир фикрга келиша олмасаларингиз ушбу ҳолда ўша масалани Аллоҳга ва унинг расулига кайтаринглар. Агар Аллоҳга ва киёмат кунига иймонларингиз бўлса, шундай килишлик энг яҳши ва ҳайрли маъно беришидир”
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам у кишини Яманга юбораётиб “У ерда сенга бир масала ориз бўлса, қандай қилиб ҳукм чикарсан?”-дедилар.
“Аллоҳнинг китоби ила”-дедим.
“Аллоҳнинг китобида бўлмасачи?”-дедилар.
“Аллоҳнинг пайғамбари суннати ила”-дедим.
“Аллоҳнинг пайғамбари суннатида ҳам бўлмасачи?”-дедилар.
“Фикрим билан ижтиҳод киламан”,-дедим.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам кўксимга урдилар ва “Аллоҳ Расулининг вакилини Аллоҳни ва унинг Расулини рози қиладиган нарсага мувофик килган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”-дедилар. Аҳмад ривояти
Олимларнинг фикрларича, инсон килмишларининг ҳукми асосан тўртта шаръий манбадан чикарилади.
Ҳар бир факиҳ ҳукм чикаришда асосан куйдагиларга таянмоғи шарт ҳисобланади: Биринчиси Қуръони Карим. Агар факиҳ исломда бирор нарсанинг ҳукми қандай эканлигини билмоқчи бўлса, аввола Қуръонга мурожат қилади. унда нима ҳукм бўлса, ҳеч иккиланмай кабул қилади. Иккинчиси – Пайғамбаримизнинг суннатилари бўлиб, ҳадислар ниҳоятда эҳтиёткорлик билан танлаб олиниши зарур ҳисобланади. Учинчиси – ижмоъ, бир даврнинг ижтиҳод (диний манбалардан мустакил ҳукм чикариш) даражасига етган уламоларнинг якдиллик билан бирор масалани кабул килишларидир. Бу борада Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)дан куйидаги ҳадис ворид бўлган: “Ҳазрат Али Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)дан “Қуръони Карим ва ҳадиси шарифдан ҳукми бўлмаган бирор иш содир бўлса нима киламиз?” деб сўраганларида Расулуллоҳ айтдилар: “Мўъминлардан бўлган олимларни тўплаб, ўзаро маслаҳат килинглар, бундай ишда бир кишининг фикри билан ҳукм чикарманглар”. Тўртинчиси-Қиёс. Яъни ҳукми ворид бўлмаган масалани Қуръон ва ҳадисда шунга ўҳшаш ва ҳукми келган нарсага қиёслаб фатво чикариш.
Факиҳлар ижтиҳод воситаси билан кўпрок муомалотни ишлаб чикдилар. Фиқҳ таркиб топиши даврида Ирок (Бағдод)да Нўъмон ибн Собит Абу Ҳанифа ва Мадинада Молик ибн Анас фаолият кўрсатдилар. Кейинрок IX – XI асрларда Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофиий ва Аҳмад ибн Ҳанбал каби бошқа бир канча мужтаҳидлар ижтиҳод килишди. Лекин XIV асрга келиб Суннийликда факат шу 4 та мазҳаб колди. Юқоридаги мужтаҳидларни фикрлари уларнинг шогирдлари ва ҳам фикрлари калами оркали бизгача етиб келган.
Фиқҳий мазҳаб имомлари Қуръон ва суннатни кишиларга осонлик билан тушунтирган ва уларга амал килиш йўлларини мусулмонларга ўзига ҳос услуб билан баён қилиб берган буюк алломалардир. Бу имомларнинг илмий меърослари-Қуръон ва суннатни тушунтирувчи, йўл кўрсатувчи ҳарита ва кўлланмадир.
Тўрт мазҳаб ичида биринчи ўринда турадиган ва ҳакикатга энг якин бўлгани Абу Ҳанифа асос солган мазҳабдир. Абу Ҳанифанинг истинбоб (ҳукм чикариш) услубини маълум асосларга таянган деб фикр билдириш мумкин.
Ҳанафийлик ислом давлатларида энг кенг таркалган мазҳаб. Миср, Сурия, Ливан, Ирок, Иордания, Фаластинда расмий мазҳабдир. Болкон, Кавказ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Марказий Осиё республикалари ва Ҳитойда ҳам устувор мазҳабдир. Ҳанафий мазҳаби мусулмонлар дунёсининг деярли ярмига ёйилган.
Тошкент шаҳар, «Ислом ота» жомеъ
масжиди имом хатиби
Жасур РАУПОВ