Фиқҳ

ФИҚҲИЙ ИСТИЛОҲЛАР

   “Фиқҳ” сўзи – луғатда дақиқ фаҳмли, яъни бир нарсани нозик жойларигача тушунтиришни англатади.

   Шариат истилоҳида эса, Шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни чикаришга “Фиқҳ” деб айтилади. Ушбу тариҳдаги “Шаръий далил” деганимизда асосан Қуръони карим оятларини ва пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тушанамиз.

   “Фаръий” ҳукмлар эса луғатда Аслийнинг тескариси яъни шаҳобча, кичик аҳамиятда десак ҳам бўлади. Шариатда эса, ибодат ва муаммоларни ўз ичига олувчи ҳукмлар фаръий ҳукмлардир.

      Шунингдек пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам фиқҳни алоҳида  мадҳ килганлар. Мисол учун куйидаги ҳадисни олишимиз мумкин: Муовия розияллоҳу анҳу дан ривоят килинади: “Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ кимга яҳшиликни ирода килса, уни динида факиҳ қилиб кўяди”,-дедилар. Тўртовлари ривоят килишган.

   Фиқҳ сўзи аввал айтиб ўтганимиздек, луғатда бир нарсани дакик жойларигача тушинишни англатганидан, шариат ҳукмини аник жойларигача тушунишни таъминлайдиган илм ҳам фиқҳ дейилади. Ана шундай илмий малакага эга бўлган одамни “факиҳ” дейилади.

   Демак диний таълимотларни яҳши тушунадиган бўлиши банда учун катта баҳт саодатдир. Унга Аллоҳ таоло яҳшиликни ирода килганининг аломатидир.     Фиқҳ илмининг тарихига назар соладиган бўлсак, исломнинг аввалги даврида Тафсир, Ҳадис, Усулул фиқҳ ва бошқа илмлар каби фиқҳ илми алоҳида илм шаклида ажралиб чикамаганлигини кўрамиз.

   Дастлаб Макки мукаррамада ўн уч йил давомида асосан акидага боғлик оятлар тушган.

   Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат килганларидан. Сўнг шаръий ҳукмларга  тегишли оятлар ҳам туша бошлади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳали унча кўпаймаган мусулмонлар жамоасига  ўкиб тушунтириб берар эдилар.

   Ўша вактларда мусулмонларнинг деярли барчаси араблар бўлиб, араб тилини нозик жойларигача яҳши тушунишар эди. Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларни ҳеч кийналмай англашар ва уларга амал килишар эдилар. Баъзи тушунмовчиликлар бўлса, дарров расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан сўраб олишар эди. Ўша вактда  саҳобаларнинг содда ҳаётларидаги асосий ишлари ҳам шундан иборат эди.

      Бошқа илмдаги каби фиқҳ илмида ҳам ўзига ҳос истилоҳлар бор. Бу истилоҳларни яҳшилаб тушуниб олиш кишига фиқҳни англаб етишда катта ёрдам беради.

  1. Фарз. Шариат жазм ила шубҳасиз ва катъий далил билан талаб килган иш фарздир. Фарз амалини килиш лозимдир. Уни килган одам савоб олади, фарз амалини килмаган одам гуноҳкор бўлади. Фарзни инкор килган одам кофир бўлади. Мисол: Қуръони карим ила собит бўлган фарз амалга исломнинг беш рукнига ўҳшаш амаллар киради.
  2. Вожиб.  Шариат жазм ила аммо катъий бўлмаган далил билан талаб килган амал вожибдир. Мисол: Фитр садакаси, витр намози ва икки ҳайит намозлари каби амаллардир. Вожиб амални килиш лозимдир. Уни килган одам савоб олади. Лекин вожибнинг савоби фарзникидан озрокдир. Вожибни инкор килган кофир бўлади, Ҳанафий  мазҳабидан бошқа мазҳаблар фарз ва вожибни бир нарса деб тушунадилар ва иккисини кўшиб вожиб деб атайдилар. Аммо Ҳанафий мазҳаби юкориги фарқни эътиборга олиб иккисини лоҳида ҳукмлар билади.
  3. Суннат. Шариат жазм бўлмаган ҳолдаталаб килган одам савоб олиб уни килмаган шафоат килинмайди. Бу амал суннат дейилади. Мисол: Карз олди бердисини васика сифатида ёзиб кўйиш ҳукм. Суннат таъкидланган амал бўлиб, динда шарт бўлмаган аммо уни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам доимий равишда қилиб юрганлар ва айрим ҳолда узрсиз тарк килганлар. Ҳанафий мазҳабида суннат бир неча турга бўлинади.   а) Суннати муаккада, жамоат намозига ўҳшаш.    б) Суннати машруъ, душанба ва пайшанба рўзасини тутишга ўҳшаш амаллар.    в) Суннати Зоида, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг емок – ичмоклари, кийинишлари, юришлари, уҳлашларига ўҳшаш ишларидир.
  4. Ҳаром, шариат тарк килишни шубҳасиз катъий далилга суяниб жазм ила талаб килган нарса ҳаром. Мисол: Одам ўлдириш, арок ичиш, зино ва ўғирлик килиш кабилар. Ҳаромдан четда бўлиш фарздир. Уни килган одам гуноҳкор бўлади. Ҳаромни инкор килган одам кофир бўлади.
  5. Макруҳу таҳримий (ҳаром ҳисобланадиган макруҳ) шариат (оҳод ҳабарларида) катъий бўлмаган далиллар тарк килишда жазм ила талаб килган нарса макруҳ таҳримий бўлади. Мисол: бировнинг савдоси устига савдо килиш ёки совчилик устига совчилик килиш, эркакларнинг ипак ёки тилла истемол килиши каби ишлардир.
  6. Макруҳи танзиҳий, (озодалик макруҳи). Шариат тарк килишни жазм бўлган ва укубат (кийинчилик) тайин килмаган ҳолда талаб килган нарса озодалик макруҳидир. Мисол: мушук ва йирткич кушлар теккан сувдан таҳорат килиш, суннати муаккада ишларини тарк килиш кабилардир. Макруҳи танзеҳни тарк килган савоб олади.
  7. Мубоҳ, шариат томонидан мукаллаф кишига килиши ёки килмаслик иҳтиёри тенг берилган нарса мубоҳдир. Мисол емок ёки ичмокга ўҳшаш нарсалар. Мубоҳ нарса килган ҳам килмаганга ҳам савоб йўқ. Аммо мубоҳ нарсани килмаслик ҳалокатга олиб борадиган бўлса, уни килиш вожибга айланади.
  8. Шарт, бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлик бўлган ва ўзи ўшандан ташкари бўлган нарса шартдир. Мисол: таҳорат намознинг шартлдаридан билиридир. Аммо таҳорат намоздан ташкарида килинади.
  9. Рукн, бир нарсани вужудга келиши унга боғлик бўлган ва ўзи ўшандан бир бўлак нарсадир. Мисол: сажда намознинг рукнларидан биридир.Сажда бўлмаса намозга вужудга келмайди. Намознинг бир бўлаги бўлганлиги учун, унинг ичида килинади.
  10. Адо, килиниши лозим бўлган нарсани шариатда белгиланган вактда килиши адо дейилади.
  11. Қазо,  килиниши лозим нарсани белгиланган вактдан кейин қилиниши қазо дейилади.

Тошкент шаҳар, «Ислом ота» жомеъ
масжиди имом хатиби

Жасур РАУПОВ

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг