УСМОНИЙЛАР ДАВРИДА РАМАЗОН
Усмонийлар даврида Рамазон болалар учун қандай ўтарди? Улар учун нималар қилинарди?
Усмонийлар даврида болаларга Рамазонни севдириш учун бир қанча амаллар қилинарди. Рамазон келганида бир оила дафтари тутилиб, оила аъзоларнинг рамазонга боғлиқ тушунчаларини ёзишлари сўраларди. Илк бора рўза тутган болалардан ҳам шу ҳақида ёзиш сўраларди. Ифтор дастурхони болаларнинг диққатини тортадиган шаклда тайёрланарди. Баъзи уйларда рамазоннинг илк куни уйнинг кўримли бир бурчагига байрамона лавҳалар кўргазмалар қилиниб, “Хуш келдинг, Рамазон” деб ёзиларди.
Усмонийлар даврида болаларни рўзага қўшиш (ўргатиш) ўйинлари бор эди. Рўза болаларга турли ўйинлар билан ўргатилар ва севдириларди. Бу ўйинлар оиланинг ҳар бир аъзосига очлик, чанқоқлик, йўқлик билан тарбияланиш ва ўзларидан фақир бўлганларнинг аҳволини англаш имконини берарди.
Усмонийларда болаларга рўзанинг ҳикматлари тушунтириларди. Рўза тутган болалар учун кичик арқонлар кесиларди. Рамазон ойининг охирига яқин арқонлар кўпайгач оиланинг бувиси ёки бобоси у арқонларни бир-бирига боғларди. Кейин у арқонларни безаклар билан безатилган бир сандиққа боғлаб бу сандиқни ким ошди савдода боланинг қариндошларига тақдим этиларди. Шу шаклда сандиқ сотилиб, болаларга байрам пули бериларди. Болалар, кейинчалик ҳаётлари давомида сандиқни очиб арқонларни кўриб болалик хотираларини эслашарди.
УСМОНИЙЛАРДА РАМАЗОН ЎЙИНЛАРИ
Садақа тошлари ўйини. Бу ўйин жамиятга, тошни ҳам садақага айлантирган яхшилик тушунчасини берарди. Энг кўп ўйналган ўйинлардан бири эди. Болалар кўчаларда кезиб тош тўплаб ва бу тошлар билан, чўлоқ лайлакларга ин қурардилар.
Фақирлар дастурхони. Бу ўйин эҳтиёжмандларнинг аҳволини болалар кўпроқ тушунсин деб ўйналарди. Асосан рамазон ойининг боши, ўртаси ва охирида 3 марта ўйналарди. Ўйинда тахминан, “биз жуда фақирмиз” дейилар ва ўша кунларда ифтор дастурхонидан қоринлари тўймасдан туриларди.
Садақа қутиси ўйини. Болалар учун бозордан, безатилган, кичик картон ёки ёғоч қутилар олинарди. Рамазон бўйи бола рағбатлантирилар ва қутига солиш учун пул йиғиларди. Қутида тўпланган пул эса оилада ким эҳтиёжманд экани аниқланиб, пул унга бериларди. Бу сандиқлар безакли сеп сандиғини эслатарди.
Мeҳмондўстлик ўйини. Бу ўйинда маҳалланинг энг ёрдамга муҳтож оиласи, болалари билан ифторга чақириларди. Келган мусофирнинг кийими боши гапирилмасди (камситилмасди). Оила аҳли айниқса болалар, келган меҳмонларга хизмат қиларди.
Туркчадан Марям Осиё таржимаси
Манба: qadriyat.uz