Янгиликлар

Ўзбекистонда 2,8 миллион кашанданинг ярмидан кўпи хавф остида

Тошкентдаги «Пойтахт» бизнес марказида 31 май – Халқаро кашандаликка қарши кураш куни муносабати билан «Ўзбекистонда тамакига қарши курашиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш» мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давра суҳбатида юртимизда кашандаликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Бу йилги Халқаро кашандаликка қарши кураш кунининг мавзуси «Тамаки ва юрак-томир касалликлари» деб номланди.

Тамаки истеъмол қилиш юрак ишемик касаллиги, инсульт ва периферик томирлар касалликлари ривожланишининг хавфли омилларидан биридир. Дунё бўйича юрак-томир тизими касалликлари туфайли вафот этаётган одамлар сони ошмоқда. Ҳар йили глобал тамаки эпидемияси деярли 7 миллион инсон умрига зомин бўлмоқда. Улардан 900 мингдан ортиғи чекмайдиган, лекин тамаки тутуни таъсири остида заҳарланганлардир.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистонда катталар орасида чекишнинг тарқалгани тўғрисидаги сўнгги кўрсаткичларига асосланган прогнозга кўра, ҳозирда 2,8 миллион кашандаларнинг ярмидан кўпининг ҳаёти хавф остида қолмоқда», дейилади хабарда.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг