Ислом тарихиМақолалар

КЎФАДА ЭНГ ОХИРГИ ВАФОТ ЭТГАН САҲОБА

КЎФАДА ЭНГ ОХИРГИ ВАФОТ ЭТГАН САҲОБА

   Абдуллоҳ ибн Абу Авфонинг асл исми – Абу Муовия Абдуллоҳ ибн Абу Авфо ал-Асламий бўлиб, отасининг асл исми Алқама. Ибн Абу Авфо номи билан танилган Абдуллоҳ “Байъатур-ризвон”да қатнашган. Бундан ташқари Хайбар фатҳи ва Хунайн ғазотларида ҳам иштирок этган. Рошид халифалар давридаги фатҳлар сабабли бошқа кўпгина саҳобалар каби у ҳам Мадинаи Мунавварадан Кўфага кўчиб келган.

   Саҳобалар ичида узоқ умр кўрганларидан бири бўлган Абдуллоҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни кўрган тўрт саҳобадан бири саналади.

   Ундан Исмоил ибн Абу Холид, Шаъбий, Абдулмалик ибн Умайр, Абу Исҳоқ аш-Шайбоний, Амр ибн Мурра каби машҳур кишилар ҳадис ривоят қилганлар.

   Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисларининг тўқсонга яқини бизгача етиб келган. Улардан ўн бештасини Имом Бухорий ўзларининг “ал-Жомеъус-саҳиҳ” китобларига, олтитасини Имом Муслим “Саҳиҳи Муслим”га киритганлар. Шу билан бирга яна бештаси иккала китобда ҳам келтирилган. Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад” асарларида эса иккита алоҳида бўлимда (IV жилд, 352-357, 380-383 саҳифалар) Ибн Абу Авфонинг етмишта ҳадиси келтирилган. Ҳаётининг охирида кўзлари ожиз бўлган Абдуллоҳ 86-ҳижрий йил (705-милодий йил)да Кўфада юз ёшида вафот этган.

Олимжон АЛЛОҲҚУЛИ

Манбалар асосида тайёрланди.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг