Янгиликлар
ҲАДИЯЛАР УЛАШИЛДИ
Рамазон хайру саховат ойи. Ҳадисларда бу ойнинг фазилатлари орасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саховатлари янада зиёда бўлгани келтирилади. Худди шунингдек, Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Тошкент шаҳар “Ислом ота” жомеъ масжиди томонидан масжид ходимлари ва масжид атрофидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила фарзандларига ҳомийлар томонидан тақдим этилган мактаб кийимлари ҳадия этилди. Ҳадияларни “Ислом ота” жомеъ масжиди имом-хатиби Жасур домла Раупов топширдилар. Сўнгра барча саховатли инсонларнинг чиройли амалларини қабул қилиши, кириб келаётган Рамазони шарифни чиройли ва муносиб кутиб олиш учун Аллоҳ таолодан куч-қувват ва ғайрат тилаб дуо қилдилар.