Мақолалар

МАСЖИДДАН ЧИҚИШ ОДОБЛАРИ

Эй, фарзанд!

Бомдодни ўқигач, масжиддан чап оёқ билан чиқилади ва шундай дуо қилинади: «Аллоҳим! Менга фазлу караминг билан раҳмат эшикларини оч!». Ўнг оёқ ташқарига олинаётганда шундай ният қилинади: «Аллоҳим! Пешин намозини ўқишимни менга насиб айла!». Пешинни ўқиб асрга, асрни ўқиб шомга, шомни ўқиб хуфтонга, хуфтонни ўқиб бомдодга ният этган кишининг дафтарига кеча-кундуз намоз ўқиган савоби ёзилади.

Бир ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат этадилар: «Амаллар ниятларга кўрадир. Ким нимани ният қилса, ўшанинг натижасини кўради».

Ниятсиз амал бўлмайди, яъни ниятсиз амал амал эмас. Нияти қилиниб, яхши, тугал, ўринли қилинмаган амал ҳам дафтарда амал қилинмаган деб ёзилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этадилар: «Намоз — дин устунидир. Намозни мукаммал ўқиган динини мукаммал қилади. Намозни бузган динни бузади. Намоз — барча ибодатлардан афзалдир. Намозни жамоат билан ўқимоқ, ёлғиз ўқигандан йигирма беш, йигирма етти даража афзалдир». Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат этадилар: «Жамоат билан намоз ўқишни узрсиз тарк этиб, уйида ёлғиз ўқиган киши фақат қарзини ўтайди. Йигирма етти даражали жамоат савобидан маҳрум бўлади».

Намозларни кечиктирмасдан вақтида ўқиш керак. Вақтнинг ўртасида ўқишнинг ҳам зарари йўқ. Фақат ҳеч қандай заруратсиз кечиктириш тўғри эмас.

Пайғамбаримиз (с.а в.) марҳамат этадилар: «Меърож кечаси жаҳаннам менга кўрсатилганда кўрдимки, бир гуруҳ кишиларни забонийлар гурзи билан бошларига уриб, уларнинг мияларини парчалашмоқда. «Бу шаклда жазоланаётганлар кимлар?» дея Жаброил алайҳиссаломдан сўрадим. У зот бу кишилар заруратсиз намозни кечиктирганлар эканини айтдилар».

Ҳар намозни кирган вақтида ёки ўрта вақтида ўқиш керак. Намозни узрсиз кечиктиришдан сақланиш лозим. Намозни вақтида ўқимаган киши савобдан маҳрум бўлади. Намозни баъзан ўқиб, баъзан ўқимаган кишининг ҳам аҳволи қўрқинчли. Чунки бу одам намозни жиддий қабул қилмаган саналади.

Абу Ҳомид Ғаззолий. “Эй фарзанд” китобидан

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг