Янгиликлар

“ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ-2018”: ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҚАШҚАДАРЁДА

   Жорий йилнинг 22 февраль (пайшанба) куни Қуръон мусобақасининг вилоят финал босқичи Қарши шаҳридаги “Бахтли оила” кошонасида эрталаб соат 9:00 да бошланади. Мазкур финал босқичида ғолиб бўлган қори ва қорияларимизга Республика босқичига қатнашишлари учун оқ фотиҳа берилади. Унда шаҳар ва туманлараро ўтказилган Қуръон мусобақасида ғолиб бўлган 17 нафар қори ва қориялар иштирок этади.

    Бундан ташқари шу кунда “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти қори талабалари ўртасидаги Қуръон мусобақаси ҳам “Бахтли оила” кошонасида ўтказилади.

   Бизни кузатишда давом этинг, ушбу икки мусобақани Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллигининг nasafziyo.uz сайти ва “facebook” ижтимоий тармоғидаги nasafziyouz.qashqadaryo манзили ҳамда “телеграм”да https://t.me/nasafziyo канали орқали кузатиб боришларингиз мумкин.

   Қуръон мусобақасининг вилоят финал босқичига марҳабо азизлар!

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги Матбуот хизмати/nasafziyo.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг