Янгиликлар

KUKALDOSH.UZ САЙТИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Бисмиллаҳир Роҳмани Роҳийм!
Аллоҳ таолонинг инояти ва марҳами ила юртимизда жуда катта ўзгаришлар бўлмоқда. Айниқса, Ислом динини ўрганиш ва ўргатиш борасидаги ўзгаришларни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Илмий мактаблар, араб тили курслари, Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” каби оламшумул янгиликлар шулар жумласидан. Албатта, қалби пок халқимизнинг дуою илтижолари, Меҳрибон Аллоҳнинг фазли билан бу каби ишлар янада давом этади. Ислом динининг арконлари, ислом маърифатини тарқатиш борасида ҳам жуда кўп сайтлар фаолият юрита бошлади. Бундан бир неча йиллар аввал Кўҳна Тошкент шаҳримизнинг марказида жойлашган билим даргоҳи – “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртининг махсус ички “Ирфон” номли газетаси бир гуруҳ ташаббускор устозлари ҳаракати билан чиқа бошлаган ва қисқа фурсатда ўзининг долзарб мақола ва рукнлари билан ўқувчи-талабалар орасида эътиборга сазовор бўлган эди. Бироз вақт ўтиб, билим юртида илмий фаолиятни янада ривожлантириш мақсадида islom.uz  сайти таркибида www.kukaldosh.islom.uz ҳамда www.irfon.ucoz.ru сайтлари очилди. Уларда ҳам долзарб мавзулар, илмий мақолалар ёритилган бўлсада, уларнинг фаолияти баъзи сабаблар билан узоққа бормади. 2012 йилда битирувчи курс талабаларидан бирининг ташаббуси билан ҳам илмий фаолият ҳамда диплом иши маъносида яна бир сайт юритишга ташаббус қилинган эди, лекин амалга ошмай қолди. 

   Ҳар бир нарсанинг вақт соати бўлганидек, жорий йилда ушбу билим даргоҳининг www.kukaldosh.uz сайти ўз фаолияти бошлаганини эшитиб, кўнглим кўтарилди. Сайт таркибига киритилган тузилмаларнинг долзарблигини кўриб яна бир карра таҳсинга лойиқ эканлиги гувоҳи бўлдим.

   Бугунги кунда турли томонлардан динимизга, Исломга қилинаётган ҳамлалар, Исломни бузиб талқин қилишлар авж олган ҳамда буларнинг аксарияти турли ижтимоий тармоқларда бўлаётганини эътиборга олсак, бу сайтнинг ижтимоий тармоқларда ҳам ўз саҳифалари орқали Исломнинг асл моҳиятини ёритиб беришда имконияти катта эканлигини эътироф этиш мумкин.

   Аллоҳ ушбу сайт ходимлари, ташаббускорлари ҳамда илмий таркибининг хизматларини энг гўзал тарзда мукофотласин. Фаолиятини қиёматга қадар давом этишида мададкор бўлсин. Фойдаланувчилар учун ҳам манфаатли қилсин.

Олимжон Аллоҳқули

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг