ҚУРЪОН ВА АРАБ ТИЛИ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 2017 йил 13 ноябрдаги буйруғига асосан ЎМИ тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари қошида пуллик ўқув курслари ташкил этилиши маълум бўлди.
Буйруққа асосан, ЎМИ тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили фанларини ўргатувчи пуллик ўқув курслари ташкил этилади. Мазкур ўқув курсларнинг муддати 1 декабрдан бошлаб 6 ой давомида амалга оширилиши белгиланган. Ўқиш истагини билдирган фуқаролар аризаларининг кетма-кетлигига кўра гуруҳларда шакллантириладилар. Ўқув курсининг тўлов миқдори 1.500.000 сўм этиб белгиланган.
Ушбу курсларга ўқув муассасаларининг Қуръони карим ва тажвид ҳамда Араб тили фанлари бўйича малакали мутахассислар жалб қилинади.