Янгиликлар

ҚРИМДА МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРГА ИСЛОМНИ ЎРГАТИШ ҚЎЛЛАНМАСИ НАШР ЭТИЛДИ

Қрим ва Севастопол шаҳри мусулмонлари маънавий бошқармасининг «Фойдали илм» маданий-маърифий лойиҳаси ўқитувчилар гуруҳи томонидан Исломни мактабгача ёшда ўргатиш бўйича методик қўлланма чоп этилди.  Бу ҳақда muslim.ru сайтида хабар берилди.

Методик қўлланма ўз ичига икки бўлимни қамраб олган. Биринчиси назарий – «Янъы баарь» лойиҳаси, мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларни ёзиш ва ўқишга ўргатиш методикаси билан таништиради. Бу ерда мазкур соҳадаги мутахассисларнинг баъзи тадқиқотлари келтирилади. Машғулотларнинг асосий тамойиллари, хусусан, машғулотлар учун хоналарни жиҳозлаш ҳақида сўз боради.  

Қўлланманинг амалий қисми материални самарали ўрганиш ва ўзлаштиришга йўналтирилган, болаларда образли тафаккурни ривожлантирувчи қизиқарли элементларга эга методикаларни ўз ичига олади. Қўлланмада, шунингдек, мутахассисларнинг болаларда тўғри нафас олиш олиш кўникмасини шакллантирувчи ўйин машқлари бўйича тавсиялар келтирилган. Бу эса араб алифбоси товушларини тўғри талаффуз қилишда муҳим омиллардан биридир. 

Исломни мактабгача ёшда ўқитишга оид ушбу методик қўлланма ҳозирча Россия Федерацияси ҳудудида биринчи ва ягона қўлланма ҳисобланади.

Манба: azon.uz

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг