Янгиликлар

ЯПОНИЯДА 100 КИШИЛИК ТЎЙ СЕРХАРАЖАТЛИК, ЎЗБЕКИСТОНДА КАМЧИҚИМЛИК БЕЛГИСИ

Япониянинг жанубий Kyushu минтақасида истиқомат қилувчи ёш оила тўй тантаналари учун 33 000 доллардан ортиқ маблағ сарфлагани ва тўй зиёфатига 100 га яқин кишини чақиргани учун энг серхаражат оила, деб топилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар тарқатди.

Тўйнинг турли маросимларига жами бўлиб 3 794 млн иена (33,573 доллар) сарфланган. 2016 йилда бу рақам мамлакат бўйлаб ўртача 3.548 млн иенани ташкил этган. Тўй маросимларига оид Zexy журналини чоп этувчи Recruit Marketing Partners Co. томонидан ўтказилган ижтимоий сўровда никоҳ муносабати билан ташкил этиладиган маросимларнинг харажатларига ойдинлик киритилган.

Ibaraki, Tochigi ва Gunma префектураларида ҳар бир никоҳ тўйига ўртача 3 752 млн иена сарфланган. Токио жуфтликлари 3 706 млн иеналик кўрсаткич билан учинчи бўлишди.

Kyushu минтақасида ўртача бир тўйга чақирилган меҳмонлар сони 95,1 кишини ташкил этган. Бу борадаги миллий кўрсаткич 70,2 кишидан иборат. Aomori, Akita and Iwate префектураларида никоҳ тўйи зиёфатига таклиф этилувчилар ўртача 100,9 кишидан иборат бўлган.

Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг