“ИСЛОМ ОТА” ЖОМЕЪ МАСЖИДИДА ҲАШАР
“Поклик иймоннинг ярмидир”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 15 аср муқаддам баён этган бу сўзлар ислом олимлари, улуғ аждодларимиз ҳамда ота-боболаримиздан бизгача мукаммал даражада, комил иймон ила етказилиб, амал қилишда давом этиб келинмоқда, авлодлар шу йўсинда тарбияланиб вояга етмоқдалар.
Мазкур поклик, покизалик ва озодалик қадриятининг янада давом эттирилиши, келажак авлодга гўзал ўрнак бўлиш мақсадида ҳар йили юртимизда умумхалқ ҳашарлари, ободонлаштириш кунлари ўтказиб келинади. Шунга асосан, бугун – 19 август – шанба куни “Ислом ота” жомеъ масжидида ҳам умумхалқ ҳашари ўтказилди.
Ҳашарда “Ислом ота” жомеъ масжиди имом хатиби Абдулҳаким қори Матқулов бошчилигида масжид жамоаси фаоллик билан иштирок этдилар.
Масжид ҳовлисидаги мавсумий манзарали гул кўчатларига ишлов берилди. Жомеъ масжид ва “Жўрабек” қабристон ҳудуди тартибга келтирилди, ариқлар, ва йўлаклар, “Фарғона йўли” шоҳ кўчасидаги масжид ҳудуди тозаланди, сув сепилиб, чиқиндилар чиқариб ташланди, дарахтларнинг таги юмшатилди, буташ ва кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Масжиднинг ички хонақоҳи, хонақоҳ ва айвонлардаги қандиллар, маъмурий хоналар, ёзги айвоннинг озодалигига эътибор берилди, таҳоратхона, ҳовли саҳнлари тозаланиб, ойналар артилди.
Мазкур ҳашар кунлари ҳашарчиларга тушлик ташкил этилди.
Ҳашар тадбиридан лавҳалар: