Янгиликлар

ДУНЁДА МАСЖИДЛАР КЎПАЙМОҚДА

    Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодий тараққиёт маркази маълумотларига кўра, айни вақтда дунёда 3,6 миллионта масжид фаолият олиб боряпти. Демак, ҳар беш юз мусулмонга биттадан масжид тўғри келади. Ушбу марказ олиб борган тадқиқотларга кўра, 2019 йилга бориб дунёдаги масжидлар сони 3,85 миллионга етар экан.

    Мусулмонлар энг кўп истиқомат қиладиган мамлакат Индонезия бўлиб (аҳолиси 221 миллион одам), мазкур мамлакатда 800 000 масжид бор (AFP маълумотлари). Бангладеш Исломий жамияти маълумотларига кўра, мамлакатда 250 399 дона масжид мавжуд бўлиб, пойтахт Даккада 6000 та масжидда мусулмонлар ўз ибодатларини адо қилади. Викепедияга киритилган маълумотларга кўра, Ҳиндистонда 300 000, Покистонда эса, 120 000 та Аллоҳнинг уйи бор.

    Туркия Диёнат вақфи маълумотларига кўра, Туркияда 2014 йил охирига келиб масжидлар сони 86 101 тага етган. Хитойнинг CPPCC News даврий нашри тарқатган маълумотларга кўра, Хитой бўйича 39 000 дан ошиқ масжид бор. Уларнинг 25 000 таси Шинжон-Уйғуристонда жойлашган. Россия мусулмонлари диний идорасининг раиси, Россия муфтийлар кенгашининг раҳбари шайх Равил Ғайниддиннинг айтишича Россияда 7 000 дан ошиқ масжид мавжуд. Америка Исломий алоқалар бўйича кенгашининг ҳисоб-китоб қилишича, 2000 йили АҚШдаги масжидлар сони 1 209 та эди, 2010 йилга келиб уларнинг сони 1 897 тага, 2011 йили эса 2 106 тага етди.Франция мусулмонлари жамиятининг берган маълумотларига кўра, 2015 йилга келиб Францияда 2 200 дона масжид бўлган. Буюк Британияда 2011 йилги маълумотларга кўра, 1 500 та масжид бор.

yangidunyo.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг