Янгиликлар

ЎН МИЛЛИОН АДАДЛИ ШАРТНОМА

Исломий Ишлар ва Вақфлар Умумий Уюшмаси Муҳаммад ибн Рошид маркази билан биргаликда Мусҳафи Шарифнинг 10 000 000 (ўн миллион) ададдаги энг юқори, сифатли ва ўта аниқликдаги нусхаларини чоп этиш борасида шартнома тузди. Ушбу битимга мазкур Уюшма раиси доктор Муҳаммад Матар ал-Каъбий ва Муҳаммад ибн Рошид маркази ижрочи директори Файсал Солим ибн Ҳайдар имзо чекдилар. Бу битимни тузишдан мақсад, араб диёрлари ва бутун Ислом оламидаги қорилар ва илм аҳлларининг Қуръонга бўлган эҳтиёжларини юксак тарзда қондиришдан иборатдир. Шунингдек, эзгу амалларда бирлашиб, жамиятни тўғри йўлда барқарор давом этишини таъминлаш ҳамда кўплаб эзгуликлар кўзланган. Муҳаммад ибн Рошид маркази Қуръони Карим китобини чоп этиш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Бу нашриёт маркази дастлабки босқичда бир йилда 6 000 000 (олти миллион) нусха Мусҳаф чоп этди. Сўнгги вақтларга келиб бу кўрсаткич 15 000 000 (ўн беш миллион)га етди.
Доктор Муҳаммад Матар ал-Каъбий замонавий нашриётни янада ривожлантириш билан бирга Қуръони Каримни ёд олишни осонлаштиришга эътибор қаратилганини таъкидлади.
Ўз навбатида Муҳаммад ибн Рошид маркази ижрочи директори Файсал Солим ибн Ҳайдар Исломий Ишлар ва Вақфлар Умумий Уюшмаси билан ҳамкорлик уларга мамнунлик бахш этишини билдирди ва марказда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб: “Сўнгги уч йил давомида Марказда чоп этилган олти миллионга яқин Мусҳаф Мальдив ороллари, Африка, Форс кўрфази ва араб давлатларига етказилди”, деди.

www.albayan.ae / quran.uz

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг