Янгиликлар

Куфий ёзувли Қуръон ва Каъба калити

 

Куфий ёзувли Қуръон ва Каъба калити:
Миср пойтахти Қоҳира ислом музейида Каъбатуллоҳ калити ва куфий хатида ёзилган Қуръони карим сақланмоқда. Музей директори Аҳмад ал-Шавқий: “Бу музейда ўнлаб бадиий, тарихий экспонатлар мавжуд. Уларнинг ичидаги энг қадимийси ва қимматбаҳоси Каъбатуллоҳ калити ва Умавийлар даврига тегишли бўлган куфий ёзувидаги Қуръони каримдир”, деди.

Ҳижрий 2 асрга тегишли Қуръони карим

“Ушбу Қуръон ҳижрий 2 аср, милодий 8 асрга оид бўлиб, қизил юлдузча қўйилган шартли белгили билан ёзилган энг қадимги Қуръон каримдир. Қуръон кийик терисига, қора сиёҳда, куфий хатида ёзилган”, деди Аҳмад аш-Шавқий.

Қоҳира ислом музейи раҳбарининг айтишича, ушбу Қуръон 2014 йилда бўлиб ўтган қўпорувчиликда омон қолган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил музей яқинида жойлашган полиция идорасида портлаш содир этилган. Портлаш айнан куфий ёзувидаги Қуръон сақланадиган бўлим эшиги яқинида юз берган эди.

Ҳижрий 8 асрга оид Каъбатуллоҳ калити

Ушбу калит энг қадимги калит бўлиб, у вақтда мамлуклар ҳукмронлки қилган. Ўша замонларда калитлар мис ва кумушдан ясалган. Калитда насх ёзувида ўйиб ёзилган оятлар ҳамда султон Ашраф Шаабоннинг исми ва тахаллуси бор

Manba: www.muslim.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг