Янгиликлар

Ўзбекистонда исломий банк фаолияти тўғрисида Қонун қабул қилинди

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-1126) 2026-йил 27-мартда қабул қилинди.

Ушбу Қонун Марказий банк томонидан маҳаллий ва хорижий экспертлар билан биргаликда соҳага оид халқаро стандартлар ҳамда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Қонун билан Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, ушбу Қонун билан:

қонунчиликка исломий банк фаолияти, исломий молия операциялари, исломий молия стандартлари ҳамда инвестициявий омонат (депозит) тушунчалари киритилмоқда;

исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия жорий қилиниб, мазкур лицензияни олиш бўйича аниқ талаблар ўрнатилмоқда;

исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга банклар томонидан амалга ошириладиган исломий молия операциялари рўйхати келтирилмоқда;

исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга бевосита савдо фаолиятини амалга оширишга ҳамда юридик шахсларни ташкил этиш ва юридик шахсларнинг устав фондларидаги улушларни ёки акцияларни чекловларсиз олишга рухсат берилмоқда;

исломий молия фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Марказий банк ва банкларда исломий молия кенгашини ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятига доир талаблар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, исломий молия операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари белгилаб берилмоқда.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.

 Манба: @huquqiyaxborot

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг