МақолаларФиқҳ

САЖДАИ САҲВНИ УНУТСА НАМОЗНИ ҚАЙТА ЎҚИЙДИМИ?

#Фатво

  CАВОЛ: Намозда зам сурани унутиб ўқимасак, саждаи саҳв ҳам қилмасак, намозни қайтадан ўқиш керакми?

  ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда зам сура ўқиш вожиб ҳисобланади. Агар зам сурани унутиб ўқимаса, намоз охирида саждаи саҳв қилади. Агар саждаи саҳвни унутиб салом бериб қўйса-ю, лекин намозга зид иш қилмаган бўлса, шу вақтда саждаи саҳв қилиб қўяди. Агар дунёвий гап гапириб ёки намозга зид бўлган ҳаракат қилиб қўйган бўлса, саждаи саҳв қила олмайди. Бундай ҳолатда шу намозни қайта ўқиб қўйишлик вожиб саналади. Бу борада фиқҳий манбаларимизда бундай иборалар келган:

(ولها واجبات) لا تفسد بتركها وتعاد وجوبا في العمد والسهو إن لم يسجد له، وإن لم يعدها يكون فاسقا آثما وكذا كل صلاة أديت مع كراهة التحريم تجب إعادتها.

“Намознинг вожиб амаллари бор. Уни тарк қилиш билан намоз бузилмайди. Агар қасдан ёки унутиб тарк қилса ва унутиб қилмагани учун (чунки қасдан тарк қилса, саждаи саҳв қилмайди, бу билан унинг хатоси ўчирилмайди) саждаи саҳв қилмаса, қайта ўқиш вожиб бўлади. Агар қайта ўқимаса, гуноҳкор фосиқ бўлади. Шу каби макруҳи таҳримий билан ўқилган ҳар қандай намозни қайта ўқиб қўйиш вожиб бўлади”. (“Раддул муҳтор” китоби).
“Фатово Оламгирия” китобида қуйидагилар айтилган:

“وفي الولوالجية: الأصل في هذا أن المتروك ثلاثة أنواع: فرض وسنة وواجب، ففي الأول أمكنه التدارك بالقضاء يقضي وإلا فسدت صلاته، وفي الثاني لاتفسد؛ لأن قيامها بأركانها وقد وجدت، ولايجبر بسجدتي السهو، وفي الثالث: إن ترك ساهيًا يجبر بسجدتي السهو”

“Валваложия”да шундай дейилган: “Намозда тарк қилинган амаллар уч турли бўлади: Фарз, суннат ва вожиб. Фарз амал тарк қилинган ҳолатда агар уни намоз ичида бажариб қўйиш билан тузатиш имкони бўлса, тузатилади. Агар тузатишнинг имкони бўлмаса, намози бузилади. Суннат амал тарк қилиниш билан намоз бузилмайди. Бунинг учун саждаи саҳв ҳам қилинмайди. Вожиб амал унутиб тарк қилинса, саждаи саҳв билан тузатилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг