Янгиликлар

Йўлдошали домла Паркент туманидаги «Новдак» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар

#Ташриф

#Ташриф

Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримовнинг Тошкент вилоятидаги «Жаҳолатга қарши маърифат» дастури бўйича маънавий-маърифий суҳбатлари давом этмоқда.

Бугун — 14 феврал куни Паркент туманидаги «Новдак» жомеъ масжидига пешин намозига ташриф буюрдилар. Намоздан сўнг жамоатни кириб келаётган Рамазони шариф ойи билан табриклаб, суҳбат қилиб бердилар. Рамазон ойининг фазилати, бу ойга тайёргарлик, мазҳабсизликнинг зарарлари, мазҳабларнинг қисқа тарихи, келиб чиқиши ва моҳияти, Мотаридий мазҳаби ҳамда эътиқодий ақидалар масаласида илмий-суҳбат қилиб бердилар.

Жумладан, қуйидаги масалаларга эътибор қаратилди:

Мазҳабсизлик ғояси тарафдорларининг асосий мақсадлари Қуръон ва Суннатни ўзларича маҳкам тутиш ва мазҳабларни йўқ қилиб, уларни илдизи билан қўпориб ташлашдан иборат. Уларнинг даъвосига кўра, гўё мусулмонларнинг ихтилофдан нажот топиши фақат Қуръон ва Ҳадисни қаттиқ ушлаш билан бўлади, мазҳаблар, гуруҳлар ва фирқалар мавжуд бўлар экан, Қуръон ва Ҳадисни маҳкам ушлаш амри маҳол, чунки ихтилофларнинг асл манбаи мана шу мазҳаб ва фирқалардир.

Бир тарафдан, бу қараш вакиллари мазҳаблар ва гуруҳларни залолат деб биладилар-у, лекин ўзлари ҳам сезмаган ҳолда шундай ҳолатга тушиб қолган. Зеро улар ўзлари бир йўналиш бўлиб, ўзларидан бошқаларни нотўғри йўлда деб билади. Жумладан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар” китобида: “Улар Ислом уммати қадимдан ақида ва фиқҳ масалаларида эргашиб келаётган мазҳабларни инкор қилиш билан бирга, ўзлари янги мазҳаб пайдо қилишга ўтганлар”,- деб таъкидлайди.

Бошқа тарафдан эса, улар мазҳаблар орасидаги ихтилофларни қоралаган ҳолда, ҳаммани мазҳабларни ташлашга ҳамда Қуръон ва Ҳадисларни ўрганиб, тушунганича уларга амал қилишга, бошқача қилиб айтганда, ҳаммани ўзи ижтиҳод қилишга чақиради. Бу эса, шубҳасиз, янада ихтилофлар ва қарама-қарши фикрларнинг кўпайишига олиб келади. Агар мазҳаблар орасидаги ихтилофлар маълум чегара билан чекланган бўлса, мазҳабсизликнинг бу даъвати эса чексиз ихтилофларга сабаб бўлади ва мусулмонлар ҳаётида  даҳшатли фалокатларни келтириб чиқаради.

Суҳбат ниҳоясида жамоатни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Хайрли дуолар билан суҳбат ниҳоясига етди.

www.islomota.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг